RU

Последние новости

19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  33 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  21 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  32

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман" Новости

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бир гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" бекорга биринчи ўринда эмаслигини исботлаб келмоқда. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик.

- "Навбаҳор" жамоасига ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилинганида жамоага фойдалироқ бўлармиди?

- Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

- Рўзиқул Бердиев бугун "Навбаҳор" ўйинда устунлик қилди деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиев фикрларига қўшиласизми?

- Биз ғалаба қозонганимизда мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва иккинчи бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса, дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва гол. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш футболчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

- Жамшид Искандеровда иккинчи бўлимдан ярмидан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди менга? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз.

- Искандеров терма жамоа билан эди. Терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўради. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида майдонга пиёда юриб келди холос. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?

- Рақиб жамоаси. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточка сабабли ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди. Ёш футболчи ўйинидан тўлиқ қониқдим. У ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, "Насаф"нинг энг асосий футболчисини тўлиқ зарарсизлантира олди. 



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика