RU

Последние новости

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  5 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори Новости

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори

Мавсумлар оралиғида клубимиз тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди.
Ана шу ўзгаришлардан бирига мувофиқ, Сергей Иванович Лушчан бундан буён “Бунёдкор” ФКнинг спорт директори лавозимида ишлайди. У клубда янги тузилган Мураббийлар кенгаши аъзосига ҳам айланди.

Футбол жамоатчилиги Сергей Лушчанни яхши танийди.

У ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп тепган, жамоа сардори бўлган.

Сергей Лушчан футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактабини ташкил этишда ва уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди. Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида тўп тепаётганлар орасида “Бунёдкор” тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади. Бунда албатта Сергей Ивановичнинг ҳам ҳиссаси бор.

2014 йилнинг ёз фаслида Сергей Лушчан асосий жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан у ишлаган даврда бир нечта ёш футболчига “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ўзини кўрсатиш учун имконият берилди ва бундан ёш иқтидорлар унумли фойдаланишди. Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги футболчиларнинг 10 нафари айнан Сергей Лушчаннинг шогирдлари эди. Уларнинг уч нафари – Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов 2015 йил якунларига кўра, "Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси" номинациясининг якуний учлик рўйхатидан ўрин олишди. Якунда мукофот футбол сир-асрорларини дастлабки қадамларидан бошлаб Лушчан қўл остида ўрганган Достонбек Ҳамдамовга насиб қилди. Шунингдек, таркибининг деярли барча аъзолари ўз академиямиз тарбияланувчиларидан иборат бўлган ўринбосарлар жамоамиз 2015 йилги Ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Агар бугунги кунгача Сергей Иванович футбол мактабига директорлик қилган бўлса, бундан буён унинг вазифалари янада кенгаяди. Энди унинг зиммасига ёш болалардан тортиб, то асосий таркибгача бўлган барча жамоаларга эътибор қаратиш вазифаси юкланди.

“Бунёдкор” ФКнинг янги спорт директорига нафақат клуб, балки бутун ўзбек футболини ривожлантириш йўлидаги машаққатли меҳнатида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика