RU

Последние новости

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  18 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  17 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..." Новости

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..."

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.

 



Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сергей Иванович, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам охирги дақиқаларгача майдонда кураш олиб борди. Ўйин тақдирини сўнги дақиқаларда урилган гол ҳал қилди. Йигитлар оғир ўйин ўтказишди. Бугунги ўйинни Суперлига сари босилган яна бир қадам деб ҳисобласак бўлади. Жамоамиз футболчилари охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалабага эришдик. Мухлисларга манзур бўладиган томошабоп ўйин бўлди.

- "Динамо"нинг ПРО-Лигада биринчи ўринни эгаллаши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта. Лекин бунинг учун рақобатчиларимиз кўрсатадиган натижага ҳам эътибор қаратишга мажбурмиз. Биздан олдинда бораётган жамоалар очко йўқотадиган бўлса, биз қолган барча ўйинларни ютсак ПРО-Лигада биринчи ўринни қўлга киритишимиз мумкин. Бу жуда қийин бўлади. Албатта, бунга бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз.

- Навбатдаги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кейинги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, оғир ўйин бўлади. "Турон" яхши шаклланиб келаётган жамоа. Улар бежизга 3-ўринни эгаллаб тургани йўқ. Навбатдаги икки учрашувимиз пешқадамларга қарши ўтади. Айтиб ўтганимдек, бизни қийин учрашувлар кутиб турибди.

- "Динамо"нинг кейинги режалари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Биз янги жамоа тузмоқдамиз. Табиий холда бунга озроқ вақт керак бўлади. Масалан, ПРО-Лига пешқадами “Шўртан" жамоаси футболчилари 2-3 йилдан бери ўйнашмоқда. "Динамо"ни рақобатбардош ва курашувчан жамоа этиб шакллантириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун камида 3 та яққол имкониятдан фойдалана олмадик. Муҳими якунда 3 очко эгасига айландик.

- Айни дамда Италиянинг "Женоа" клуби таркибида ўйнаётган Элдор Шомуродов сизнинг шогирдингизми?

- Йўқ, Шомуродов Муборакнинг "Машъал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биз Элдорни имкониятларини кўриб чиқиб жамоамизга таклиф этганмиз. Шомуродовга янги жамоасида омад тилайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика