Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба”
26 апр 2018 07:57
Новости
Сергей Лушан: “Янги жамоа бу янги тажриба”
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.
- Нима дейишга ҳам ҳайронман. Муаммоларимиз кўп. Ўйинни тахлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Курашларга бой ва томошабоп ўйин бўлди. Мени ҳавотирга солаётган бу жамоавий ўйинни кўрмаяпман. Жамоани тезкорлик билан кучайтириш ва футболчилар орасида рақобат пайдо қилишимиз зарур. Рақобатсиз олдинга силжиб бўлмайди. Ишлашда давом этамиз ва ўйинларда футболчилар нимага қодир экандигини кўрсатувчи футболни намойиш этамиз. Янги жамоа бу янги тажриба. Биз бир-биримизни тобора тушуниб бораяпмиз. Рақиб жамоага ҳам рахмат айтаман, - дейди Сергей Лушан.

- Биринчи бўлимда биз ўзимиз хохлаган футболни намойиш эта олмадик. Шунинг ҳисобига тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта бу гол бизнинг режаларимизни бузди. Иккинчи бўлимда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги икки ўйинимиз ҳам сафарда ўтказамиз. Насиб этса, очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга рахмат айтамиз. Ўйинни сўнггига қадар бизни қўллаб-қувватлаб туришди, - дейди Сардор Азимов
“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии