RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  0 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  159 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик" Новости

Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Менга ўйин жуда ёқди, мухлисларга ҳам. Яна бир бор уддаладик. Жуда кўпол хато сабаб гол ўтказдик, охирида ўйинни қутқардик. Бир нечта имкониятлар бўлди. Улардан фойдаланишимиз керак эди. Ҳаёт давом этади. 

- Аббос Ғуломов икки мавсум давомида асосий таркиб ўйинчиси бўлган. "Навбаҳор"да эса у захирада қолмоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Бизни жамоа янги. Биз йиғинлардан келиб чиқиб иш қилмоқдамиз. Иккита йиғин ўтказдик. Ғуломов сифатли ўйинчи. Ғуломов ёнимга келиб у таянч зонасида ўйнай олишини айтди. Мен бундан мамнун бўлдим. Чунки марказимиз кучаярди. Ҳозир бизда ҳар бир позицияда биттадан ўйинчи бор. Қолган футболчиларни сифати яхши, аммо ҳозирча асосийга тортишмайди. Ғуломов асосий таркиб ўйинчимиз. Бизда ўта тиғиз тақвим. Май ойининг охирига қадар ҳафталик циклда ишлаймиз. Шундай экан ҳаммада имконият бўлади. Шундай экан, Ғуломов кейинги ўйинни асосий таркибда бошлаши ҳам мумкин.

- Ўтган ўйин дарвозада Шукрон Йўлдошев турганди, бу сафар Умиджон Эргашев. Қайси дарвозабон асосий ҳисобланади?

- Уларнинг иккалови ҳам асосий дарвозабон. Бундан олдинги ўйингача бугунги ўйинда Эргашев ўйнаши бўйича келишиб олгандик. Чунки Эргашевга Фарғонадаги мағлубиятдан сўнг психологик жиҳатдан босим бўлганди. У футбол ўйнаганди. Мен ўйинчилардан футбол ўйнашни сўрайман. Тўпни шунчаки тепиб юборишларини ҳеч қайон сўрамайман. Дарвозабонлар мураббийи билан бугунги ўйинда Умиджон Эргашев майдонга тушишини келишиб олдик. Хато қилмадик деб ўйлайман, у яхши ҳаракат қилди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Иккита сифатли дарвозабон.

- Бугунги ўйинда футболчилар белгиланган топшириқни қанчалик адо этишди?

- Гол ўтказиб юбормаганимизда 97% га бажаришди деган бўлардик. Голни ҳисобга олсак, 90% га. Умуман керакмас жойдан гол ўтказдик. Бу ёшболаларча хато бўлди. Охирги дақиқаларда кўп гол ўтказяпмиз. Иккита йиғинни топ даражада ўтказгандик. Битта йиғинимиз маълум сабабларга кўра бекор бўлди, агар ўша йиғин ҳам ўтказилганда, биз оптимал ҳолатда бўлардик. Ҳозир эса шу даражага яқинлашиб келмоқдамиз. Биз рақамлар билан ишлаймиз. Кимни кўрсаткичлари яхшироқ бўлса шуни майдонга туширамиз. Кимдадир иккита оптимал таркиб бор. Бизда эса таркиб битта. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, ўша футболчи ўйнайди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика