RU

Последние новости

18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни ташладик"  0 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  15 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  2 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  28 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  5 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  23 15:50Ибрагимович: "Милан" менга фаолиятимдаги энг кўп нарсани берди"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  3 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  26 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  26 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  6 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  4 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  49

Сергей Лушан: “Металлург” ўз уйида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказади” Новости

Сергей Лушан: “Металлург” ўз уйида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказади”

“Металлург” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.

“Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Очиғи бугунги ўйингга жанг деб таъриф берган бўлардим. Чунки майдоннинг ҳар бир чизиғида қизғин кураш кечди. Бекободга ғалаба қозониш учун келгандик. Афсуски, рақибни енга олмадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Аксинча "Металлург" 1-таймни яхши ўтказди.

Футболчиларимизга рақиб ҳақида этарлича маълумотлар бериб ўтгандик. Бекободликлар ўз майдонларида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказиши ҳақида кўп гапиргандик. Оғир ўйинда кучли ирода кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин якунда имкониятдан фойдалана олмадик. Ўша вазият видео тасвирини кўргач, аниқ фикр билдиришим кумкин. Ҳозир бирон нима деёлмайман. Мен мана шундай жанг бўлувчи ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Мана қаранг, биздан "Металлург"га ижарага берилган йигитлар бизни жазолашди. Улар ўзларини кўрсатишди. Профессионалларча майдонда тўп тепишди, - дейди Сергей Лушан.

“Бунёдкор” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика