Сергей Лушан: ""Машъал" бугун антифутбол кўрсатди"
31 мар 2016 20:23
Новости
Сергей Лушан: ""Машъал" бугун антифутбол кўрсатди"
"Машъал"га қарши учрашувдан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Рақиб жамоа ҳимоядан ўйнашини билган эдик. Имкони борича гол уришга ҳаракат қилдик, аммо вазифамизни уддалай олмадик. "Машъал" бугун антифутбол кўрсатди. Улар нега майдонга тушганини тушуниш қийин. Уларни бир очко билан табриклайман.
Ўйинимиз чиқмаганининг асосий сабаби, рақиб бунга имкон бермади. Биз "Барселона" эмас "Бунёдкор"миз. Қанотдан, марказдан киришга ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик. Рақиб дуранг учун ўйнаса жуда қийналяпмиз.
Баъзи жойларда омад, баъзиларида аниқлик етишмади. Келаси учрашувларда буни тўғирлашга ҳаракат қиламиз", - дейди "Бунёдкор" устози Сергей Лушан.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии