Сергей Лебедев: "ПРО-лигада ҳар турда сюрпризлар бўлмоқда"
27 авг 2018 10:51
Новости
Сергей Лебедев: "ПРО-лигада ҳар турда сюрпризлар бўлмоқда"
"Машъал" - "Истиқлол" учрашувидан (1:2) сўнг меҳмонлар устози Сергей Лебедев ўз фикрларини билдирди.
- ПРО-лигада осон ўйинлар йўқ, ҳар бир тур ўзининг сюрпризлари билан барчани лол қолдирмоқда. Бугунги кун "Истиқлол"нинг куни бўлди. Мезбонларнинг яшил майдонда тажрибаси катта, шу сабабдан ҳам бизни енгил ўйин кутмаётганди. Бугун нафақат гол урган футболчилар балки барча йигитлар олқишларга мос ўйин кўрсатишди. Бунинг учун уларга ташаккур.
Бу футбол, унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Биз жамоамиз билан ишлашда давом этамиз. Бугунги кун жамоамизга аталган эди. Энг муҳими катта ишни амалга оширдик. Ғалаба қозонишимизни барча мухлисларимиз кутишган эди. Яна бир бор йигитларга ва мухлисларимизга раҳмат айтаман! - деб сўзларини якунлади "Истиқлол" устози Сергей Лебедев.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии