RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  5 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш" Новости

Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"

​Тез орада Тошкентда CAFA U-17 мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда мамлакат шарафини Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев мусобақага тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- Нега айнан сизнинг жамоангизни танлашди? Ахир бу U-17 турнири, сизнинг жамоангиз эса бир ёш кичкиналардан иборат...

- Билишимча, барча U-16 жамоаларини олиб келган. Эҳтимол, мусобақанинг аввалги номи сақлаб қолингандир. Ҳамма термаларда 16 ёшдан кичик футболчилар бўлса керак.

- Жамоангизнинг CAFA U-17 Кубогидаги мақсадлари қандай? Уйдаги мусобақада ғалаба қозониш шарт деган вазифа қўйилганми?

- Раҳбарият олдимизга ҳеч қандай жиддий вазифа қўйгани йўқ. Биз учун ҳозир энг муҳими: рақобатбардош жамоа тузиш, яхши селекcия ўтказиш ва шу ёшда энг кучли футболчиларни йиғиш. Бу биз учун яхши синов, чунки CAFA U-17, иштирокчилар рўйхатига назар ташласангиз, деярли U-17 Осиё Кубогининг мини-версиясига ўхшайди. Ҳамма яхши жамоалар, муносиб рақиблар. Бу биз учун мураббий ва футболчилар учун ҳам яхши синов бўлади.

- Сиз таркиб ҳақида айтиб ўтдингиз. Жамоангиздан Ўзбекистон U-17 терма жамоасига ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги учун икки нафар футболчи – Алиев ва Ҳакимов жалб қилинди. Улар бир ёш катта жамоада ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишди. Келаси йили, кетма-кет иккинчи марта бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубогида улардан умидвормисиз?

- Биз уларга ишонамиз, албатта. Улар 2008 йилда туғилган жамоага ёрдам беришди, умид қиламанки, улар ўз ёш тоифасига ҳам кўмаклашишади. Бироқ биз U-17 Жаҳон чемпионатидан кейин уларга умид боғлаймиз. Ҳозир уларга тегмаймиз ёки безовта қилмаймиз.

- Турнирга тайёргарлик борасида қандай шароитлар яратилди?

- ЎФА раҳбарияти биз учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди: биз яхши меҳмонхонада яшаймиз, табиий майдонларда машқ қиламиз. Йигитлар буни қадрлашади. Улар бундай шароитда яшаш ва машқ қилишдан хурсанд эканликлари аниқ. Бундай муносабатни кўрганингизда кайфиятингиз дарҳол яхшиланади. Фақат майдонга чиқиб, нималарга қодир эканимизни исботлашгина қолди.

CAFA U-17 24-31 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Барча ўйинлар "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Эрон ва Афғонистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Қура ташлаш маросими 23 май кунига белгиланган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика