RU

Последние новости

17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  1 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 3:1 (матнли трансляция)  99 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  3

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" Новости

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қўқон-1912" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақидаги энг асосий гапим - бугун қилган барча ишларимиз ўхшади. Ўйиннинг ўзи курашларга бой ўтди, жамоалар яхши ташкиллаштирилган ўйин ўйнашди. Бугун машғулотлардаги ишланмаларни амалда, ўйинда кўрсата олдик. Биринчи бўлим ҳақида гапириш қийин, чунки жуда иссиқ бўлганлиги сабабли икки жамоа ҳам футбол намойиш қилиши қийин бўлди. Бу ҳаракатлардан ҳам сезилиб турди. Иккинчи бўлимда ҳаво бироз салқин бўлганидан кейин ҳаракатлар ҳам кўпайди. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтира олишди, ўйинга темп қўшишди. Улар билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишни бошладик. Ўз навбатида натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- "Сурхон" плей-офф босқичига чиқди. Жамоа илк босқичда ўзига қандай рақиб тушишини истайди?

- Илк навбатда шуни айтайинки, биз плей-оффга чиқишга лойиқ эдик. Умуман олганда, бизнинг гуруҳдан чиқишимиз нафақат ўзимизга, балки, гуруҳдаги бошқа рақибларнинг ҳам натижаларига боғлиқ эди. Энди биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Чунки плей-оффда етарлича кучли рақиблар бўлади. Ким билан ўйнасак ҳам, қийин ўйин ўтказамиз. Олдимиздаги ўйинлар учун ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика