RU

Последние новости

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  3 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  0 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  1 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  84 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   77 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Сергей Арсланов: "Мусобақа пешқадамига қарши бир очко ҳам яхши натижа" Новости

Сергей Арсланов: "Мусобақа пешқадамига қарши бир очко ҳам яхши натижа"

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Кучли жамоа билан ўйинда қимматли очколарни қўлга киритдик. Бугун ҳам икки хил тайм кўрдик. Биринчисида унчалик ҳам омадимиз келмади, деярли вазият яратмадик. Очиғи, бунга рақиб имкон бермади. Иккинчи таймда тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Кўпроқ ҳужум қилдик ва якунда дуранг ўйнадик. Бундан хурсандмиз. Кучли жамоага қарши очко ҳам натижа”, - дейди Арслонов.

“Нимелининг бугунги кундаги формаси яхши. У бугун бундай формага кирмади. Аввалги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилганди. Унинг тиришқоқлиги ва ҳужумларда чаққон ҳаракат қилиши бизга ёрдам бераяпти. Масалан, бугун ҳам биринчи таймда яримта вазиятдан фойдалана олди ва деярли ассист амалга оширди. Иккинчи таймдаги ҳаракатлари ҳам ҳар мақташ учун арзирли. Гол урди ва жамоага очко тақдим этди. Умуман, жамоадаги барча бирдек ҳаракат қилаяпти. Барча футболчиларнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор”.

“Нефтчи” таркиб ва маҳорат борасида биздан анча кучли. Ижрочилар ҳам уларда яхшироқ. Аммо, шундай жамоага қарши ўйинда бугун очко олдик. Тўпни назорат қилишда, умуман ҳеч қандай аспектда улардан қолишмадик. Балки, қаердадир яхшироқ ўйнагандирмиз”.

“Левченкони мураббий сифатида анчадан бери танийман. Қолаверса, унинг қўл остида бироз муддат ўйнаганман. У футболчи сифатида ҳам кучли ва ақли эди. Мураббий сифатида эса анча кучли мутахассис экани айтишим мумкин. Унинг жамоалари тактик жиҳатдан яхши, майдонда турли тактик схемаларни қўллайдиган ва тартибли жамоалар”.

“Бизда турли ёшда мамлакатимизда истеъдодли футболчилар этарли. Фақат уларни тўғри ва асосийси, фойдали йўналтириш муҳим. Мамлакатимизда бундай ёшлар этарли”.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика