Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман"
13 апр 2015 18:04
Новости
Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман"
"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушан қатнашди.
"0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг қандай таассуротлар бўлиши мумкин? Ютқаздик. Биринчи бўлимда биз ўйинни буткул бой бердик. Гол ўтказгач жамоам ўйнамай қўймоқда. Жамоага нима бўлаётганини тушуна олмаяпман", - дейди Сергей Лушан.
- Шомуродовнинг қизил карточкасига муносабатингиз қандай?
- Қоида бор, футболчи икки марта сариқ карточка олса четлатилади. Ёшларда истак бор, аммо ақл камроқ.
- Жамоа ОЧЛда, олий лигада гол ура олмаяпти...
- Агар бунга нима сабаб бўлаётганини билганимда эди...Икки уч ўйинда жамоамни танимаяпман. Терма жамоага кетган футболчилар клубга қайтгач ўйини чиқмаяпти.
- Воҳид Шодиев бугун майдонга тушмади...
- Ўтган ўйинда қизил карточка олганди. Шу боис тушмади.
- "Бунёдкор" мухлислари ўйин давомида турли ҳайқириқларни бақиришди...
- Бунга оддий муносабатдаман. Мухлислар ҳайқиришлари учун ҳам керак. Аммо жамоада ишлаётганимдан тўла қониқаяпман.
- Янги Зеландиядаги мундиалга яна бир қатор футболчилар кетишади. Муаммони қандай бартараф этмоқчисиз?
- Тўғри улар Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишади. Улар кетишса ёшлар жамоамиз аъзолари билан ўйнаймиз, ҳаёт давом этади.
- Жамоада молиявий муаммо йўқми?
- Йўқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар бўлганида футболчилар бу ҳақда менга айтган бўлишарди.
Нарзулла Сайдуллаев
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии