RU

Последние новости

00:06А Серия. "Интер" "Наполи"га қарши ўйинда 87-дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, жамоалар ўртасидаги фарқ 1 очкога тенг  10 23:35"Ювентус" Моттанинг ўрнига кимларнинг номзодини кўриб чиқмоқда?  1 23:18Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини якунига етди  0 23:04РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Ахмат"га мағлуб бўлди, Ашурматов 82 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка олди  2 22:45Англия кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Плимут"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  31 22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  7 21:41"Реал Бетис" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  15 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  20 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  8 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  1 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  2 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  4 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  22

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш" Новости

Сергей Лушан: "Мақсадимиз битта - Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сергей Лушан иштирок этди.
"Эртага қийин ўйин бўлишини кутаяпмиз. Иккала жамоага ҳам ғалаба керак. Биз ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди Сергей Лушан.

- "Лаҳвия"ни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
- Албатта (кулади). Рақибни ўзимиздан ҳам кўра яхшироқ ўргандик.

Акмал Шораҳмедов: "Эртага қийин учрашув бўлади. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган ва ҳеч бир ўйинни ҳисобини олдиндан айтиб бўлмайди. Имкон қадар эртанги ўйинда ғалаба қозониб ўтган баҳслардаги йўқотилган очколарни ўрнини қоплашга уриниб кўрамиз. Бизни муҳим беллашув кутиб турибди".

- Рақиб сафида Себастян Сория ва Аҳмад Ёсир каби футболчилар эртага майдонга туша олишмайди. Бу жамоага устунлик берадими?

- Яхши янгилик учун раҳмат (кулади). Аммо икки футболчининг ўйнамаслиги уларни кучсизлантириб қўймади. Рақиб таркибида кучли футболчилар жуда кўп.

- Ўйинда турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Рақиб тезкор гол уриши мумкин, ёки сизлар тезкор гол уришингиз мумкин. Кутилмаган ҳолатларга тайёрмисизлар?
- Албатта. Биз тезкор гол урсак дарҳол ҳимояга ётиб олмаймиз. Рақиб гол урса жавоб беришга уринамиз. Лекин футболда олдиндан ҳеч нима деб бўлмайди.

- "Бухоро" билан ўйин эртанги учрашувдан олдин қанчалик ёрдам берди?

- "Бухоро"га қарши баҳс умуман бошқа мусобақадаги ўйин эди. Жамоа 120 фоизга тайёр. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

- "Бунёдкор" ОЧЛда жуда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келган. Бу сафар ҳам гуруҳдан чиқиш вазифаси уддаланадими?

- Албатта мақсадимиз Чемпионлар лигасини ютиш. Бошқа мақсад бўлиши ҳам мумкин эмас.

- Рақиб жамоа сафида бир қатор машҳур номлар бор. Бу футболчиларга нисбатан алоҳида тайёргарлик кўрилдими?

Акмал Шораҳмедов: - Албатта рақиб сафида номдор футболчилар кўп ва одатда араб жамоаларида кўп нарсани легионерлар ҳал этишади. Владимир Вайс каби футболчилар ўйин тақдирини бир уринишда ҳал этадиган футболчилар сирасига киради. Лекин биз бунга тайёрмиз.

- Жамоа ўтган уй ўйинларида иккита голни пенальтидан ўтказиб юборди. Ҳимоячиларга бу борада кўрсатма бердингизми?
- Бу - футбол. Унда барча нарса бўлиши мумкин. Ҳимоячиларимиз умуман керак бўлмаган жойда қўполлик қилишди ва пенальти ишлаб олишди. Бу ҳолатларни кўриб чиқдик.

- Эртага "Бунёдкор"ни фақат ғалаба қониқтиради. Ниманинг эвазига ғалаба қозонишингиз мумкин?
- Фақат ўйин эвазига. Балки стадион юқорисига "снайпер" қўярмиз (кулади). Вазиятлардан унумли фойдалана олсак ғалаба қозонамиз.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига тилакларингиз.
- Жамоамизга ишонинглар. Шахсан мен ОЧЛда барча клубларимизга мухлислик қиламан.
 
Акмал Шораҳмедов:
- Эртага мухлислардан бизни бор кучлари билан қўллаб туришларини сўраб қолардим. Қанчалик кўп мухлис келса шунча яхши.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика