RU

Последние новости

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  39 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Сергей Лушан: "Ғалаба футболчиларники, мағлубият эса меники" Новости

Сергей Лушан: "Ғалаба футболчиларники, мағлубият эса меники"

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилмади. Шунга қарамасдан, “қалдирғочлар” устози Сергей Лушаннинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Умуман олганда, учрашувни ёмон ўтказмадик. Лекин ўзига яраша камчиликларимиз ҳам кўзга кўринди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз кўрсатган ўйин ёқди. Биринчидан, ҳисобда ортда бориб, кейин кучли ирода намойиш этган ҳолда иккита гол урдик. Иккинчидан, майдондаги футболчиларимиз мураббийлар штаби кўрсатмаларини яхши бажаришди. Иккинчи бўлимда эса қарши ҳужумда вазиятлар яратмоқчи эдик. Шу боисдан ҳам захирадан тезкор ўйин намойиш этадиган ҳужумкор ўйинчиларни туширдик. Бу режамиз ҳам иш берди. Яъни вазиятлар кўп бўлди. Лекин яратилган имкониятлардан оқилона фойдалана олмадик. Лекин биз яхши ва тўғри йўлдамиз. Футболчилар секин-аста мен истаган ўйинни намойиш этишмоқда, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Бунёдкор” футболчилари гол ўтказиб юборгач тушкунликка тушишгани йўқ. Аксинча, характер кўрсатишган ҳолда иккита гол уришди. Ўтказиб юборилган голдан кейин алоҳида кўрсатмалар бердингизми ёки...

- Ҳа, ўйин стартидаёқ пенальтидан гол қўйиб юбордик. Лекин тушкунликка тушганимиз йўқ. Шогирдларимнинг руҳий ҳолатини жуда яхши биламан. Мен футболчиларга доим таъкидлаб келаман: мағлубият меники, ғалаба эса сизларники деб.

- “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганингиздан кейин “Олмалиқ”қа қарши 3та ўйин ўтказдингиз. Рақиб ўйинида ўзгаришларс ездингизми?
- Ҳеч бир мураббий рақиб жамоа ҳақида батафсил гапира олмайди. Чунки у ердаги муҳит, тайёргарлик жараёни ва бошқа ҳолатлар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмай туриб, бирон нима дейиш қийин. Лекин майдонда кўрсатилган ўйин борасида “Олмалиқ” ҳар доим ҳам хавфли рақиб бўлиб келган. Жамоа устози бир неча йиллардан буён пойдевори кучли бўлган аҳил жамоани шакллантирмоқда. “Олмалиқ” сафида юқори савиядаги футболчилар ҳам етарли топилади.

- “Бунёдкор”нинг яънги аъзолари – Самир Бекрич, Иван Милошевич ва Шукурали Пўлатовнинг ўйини борасида қандай фикрдасиз?
- Бу футболчиларнинг потенциали юқори эканлигига шубҳам йўқ. Лекин ҳозирги ҳолатда улар мен истаган ўйинни намойиш эта олишмаяпти. Бекрич, Милошевич ва Пўлатовнинг сафимизга қўшилганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Қолаверса, иккинчи давра учрашувлари ҳам эндигина старт олди. Ишонаманки, бу футболчилар секин аста ўзларини узоқ йиллардан буён “Бунёдкор”да фаолият юритаётгандек тута бошлашади. Лекин бир нарсани айтиб ўтмоқчи эдим. Бекрич ва Милошевич ҳозирги ҳолатида ҳам олий лигадаги энг яхши легионерлардан бири, дея оламан. Бугунги кунда олий лигадаги энг кучли хорижлик футболчи деб фақатгина Шакер Зуагини айтган бўлардим. У ҳақиқатдан ҳам ўзини оқлаяпти – ҳақиқий профессионал ва етук даражаги футболчи.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика