RU

Последние новости

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Сергеев Ширшов ҳамда Алиқуловга етиб олди, Шомуродов эса Бикмаев билан тенглашди Новости

Сергеев Ширшов ҳамда Алиқуловга етиб олди, Шомуродов эса Бикмаев билан тенглашди

Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ўртоқлик учрашувини Камерунга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов миллий термадаги 58-ўйинида майдонга тушди ва бу борада Марат Бикмаевга етиб олди. Шомуродов ҳисобида 31 та гол борлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Элдорнинг ўрнига захирадан баҳсга қўшилган Игорь Сергеев эса миллий жамоа сафида 63-ўйинида қатнашди. 29 ёшли ҳужумчи ҳисобида эса 17 та гол бор. У терма гвардиячилари рўйхатида Асрор Алиқулов, Николай Ширшов (63 тадан ўйин)га етиб олди. Улардан олдинда эса Андрей Фёдоров (64 та) бор.

Ўзбекистон МТЖ таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Сервер Жепаров (25 гол) ҳисобланади – 128 та. Ундан кейинги ўринлардан Тимур Кападзе (118 та, 10 гол) ҳамда Одил Аҳмедов (107 та, 21 гол) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари 27 сентябрда Сувондаги Жаҳон кубоги стадионида Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика