RU

Последние новости

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Буни ўқиш шарт! Радамель Фалькаони ақлдан оздирган йигит Новости

Буни ўқиш шарт! Радамель Фалькаони ақлдан оздирган йигит

Жанубий Америка футболи ҳақидаги Россиянинг ягона журнали асосчиси Александр Спивак миллионта даҳшатли ҳикояларни қаердан олишни яхши билади.

 Уларнинг баъзилари футбол ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартириб юборади, қария Шенкс айтганидек, бу ҳаёт ва мамот иши.


2013 йил, 11 сентябрь. ЖЧ-2014 саралаш мусобақаси. Уругвай - Колумбия. Оскар Табарес 18 ёшли марказий ҳимоячини майдонга туширди. Бу сенсация эди, чунки у "Данубио" сафида бор-йўғи 16та учрашув ўтказганди, терма жамоадаги илк баҳсида эса Фалькао унинг рақибига айланди. Радамель нималар бўлаётганига тушунмасди:

"Эътиборимни ўйинга қарата олмадим. Ҳар бир дақиқа ўтгани сайин ақлдан озиб бораётганга ўхшардим. Кутилмаганда у машинам ҳақида сўради. Ауди. Мен хатто қандай рангда эканлигини ҳам айтдим, у эса тўпга мендан олдин чиқиб, хавфни бартараф этди... Бу ҳали бошланиши эди".

Йигитча колумбиялик юлдузни турли саволлар билан кўмиб ташлади:

- Эквадор, Венесуэла ва Колумбия байроқларидаги ранглар нега бир хил эканлигини биласизми?

- Мен бу ҳақида кийиниш хонасида Фарид Мондрагон билан гаплашган эдим, бу Симон Боливарга боғлиқ воқеа...

Фалькао батафсилроқ жавоб беришга шайланганди, аммо ҳимоячи яна уни ортда қолдириб, ҳаводаги курашда ғолиб бўлди ва форварднинг жағига зарба берди.

"Иккинчи бўлим бошида майдон марказида тургандим - давом этди Радамель. У яна олдимга келиб, бу унинг терма жамоадаги дебют ўйини эканлигини айтди. Шу билан бирга йигитча ушбу баҳсга атаб тату қилдирмоқчилиги ҳақида гапирди. Кейин мендан "сентябрь" қандай ёзилишини сўради, "Setiembre" ёки "Septiembre"? Мен ўйлаб қолдим ва тўпга сакрамадим".

Уругвай терма жамоасининг марказий ҳимоячиси бутун баҳс давомида Радамель Фалькаога бўлмағур нарсаларни гапирди. Резина ва пластик уй қандай номланиши, Валивия ёки Вальдикиялиги ҳақида сўради. Машинаси учун эҳтиёт қисмларни Чамакодан харид қилишини айтиб берди.

"Мен хатто бу нима эканлигини билмайман! У нима ҳақида гапираётганини умуман тушунмадим!"

2:0 ҳисобида Уругвайнинг ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг, Фалькао болакайнинг Фейсбукдаги никини сўради.

"Бермайман" - дея жавоб қайтарди йигитча. "Уни нима қиласиз, мен у ерга фақат Candy Crush ўйнагани кираман".


Бу учрашув колумбиялик ҳужумчининг эсидан чиқмайдиган баҳс бўлди: Вазиятлар ноль, фақат ютқазилган курашлар ва уни ақлдан оздирган ғалати йигит. Жин урсин!


Бу йигитча уч кун ўтиб Мадриднинг "Атлетико" клубида дебют қилди. Уни исми Хосе Мария Хименес


Янги мавсум билан, болалар

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика