RU

Последние новости

10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  2 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  4 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  3 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  48 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  286 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3

Сенсация Новости

Сенсация

Одамларнинг 3 турдаги хабарларни ўқишга мойиллиги нисбатан юқори бўлади.

Бугун уларнинг барчасини умумлаштирувчи "сенсация" ҳақида гаплашамиз. Сенсация бўлганда ҳам, йил воқеаси ҳақида. Бу АГМК ёки "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги натижалари билан боғлиқ эмас.
Франция чемпионатида мавсум якунланишига 3 тур қолди. Айни пайтда мусобақа жадвалини "Лилль" клуби бошқармоқда. Мавсум бошланишидан аввал воқеалар ривожининг бундай кўриниши тахмин қилинмаган, мавсумнинг одатий ўтиши ва "Пари Сен-Жермен"нинг осон чемпионлиги тахмин қилинган эди. Аммо...

Хўш, "Лилль" аслида қандай жамоа?

Кристоф Гальтье шогирдларининг ўртача ёши — 25,4. Футболчиларнинг умумий қиймати эса 297,5 млн еврога тенг. Солиштириш учун, чемпионлик пойгасида 2-ўринни банд қилиб турган ПСЖ ўйинчиларининг умумий қиймати 829 млн еврога баробар.

Жамоа сафида Жозе Фонте, Бурак Йилмаз, Бенжамин Андре сингари тажрибали футболчилар билан бирга, Тимоти Веа, Бубакари Сумаре ва Жанатан Давид сингари қитьа грандлари эътиборини ўзига жалб қилиб турган иқтидорлилар ҳам бор. Клубнинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида Ренато Саншеш ва Юсуф Язижи сингари марказий чизиқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

"Лилль"нинг Лига 1'даги тўпурарлари:
1. Бурак Йилмаз - 13.
2. Жонатан Давид - 11.
3. Юсуф Язижи - 7.


Кристоф Гальтье шогирдлари айни пайтда Франция чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди (22). Европада энг кам мағлубиятга учраган жамоалардан бири - 3.

Жамоанинг муваффақиятларида 35 ёшли Бурак Йилмазнинг ўрни бўлакча. У клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, муҳим вазиятларда жамоадошларини ҳам голли узатма билан таъминлаяпти.
"Лилль" сўнгги 3 турда "Ланс", "Сент-Этьен" ва "Анже" имтиҳонидан ўтиши керак. Жамоа мазкур баҳслардан кейин ҳам ПСЖ билан орадаги тафоввутни (1 очко) сақлаб қолса, жорий мавсум чемпионлигини тантана қилади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Қадрли мухлис, "Лилль" жорий мавсум Франция биринчилигида зафар қучишига ишонасизми? Сизнингча, мавсумнинг энг катта сенсацияси қайси?

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика