RU

Последние новости

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  16 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Семетей Султанов: "Осиё Кубогига чиқиш биз учун катта байрам" Новости

Семетей Султанов: "Осиё Кубогига чиқиш биз учун катта байрам"

Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида Қирғизистон футбол федерацияси президенти ҳам иштирок этди.

Хабарингиз бор, Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионатига чиқди ва бу билан ён қўшниларимиз катта қадам олға ташлашди. Қуръа маросими якунига етгач, мамлакат футбол федерацияси раҳбари 38 ёшли Семетей Султанов интервью беришга рози бўлди.

- Семетей Алимбаевич, авваламбор сизни ва бутун Қирғизистон мухлисларини терма жамоангиз ўз тарихида илк марта Осиё Кубогига чиққани билан табриклайман. Айтинг-чи, Осиё Кубогида ўйнаш сиз ва умуман Қирғизистон футбол федерацияси учун нимани англатади?
- Табрик учун раҳмат. Албатта, Осиё чемпионатига чиқиш биз учун катта байрам бўлди. Бунинг учун футболчиларга, мураббийларга, хуллас ким меҳнат қилган бўлса барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Осиё Кубоги ҳар тўрт йилда бир ташкил қилинадиган ОФКнинг энг катта мусобақаси ва бу турнирда иштирок этиш биз учун шараф. Тўғрисини айтиш керак, жамоалар сонини 16дан 24тага етказилиши бизга катта туртки берди. Натижада саралаш ўйинларида охиригача курашдик. Шу ўринда мухлисларимизга ҳам алоҳида раҳмат айтиб қоламан, улар бизни охиригача қўллаб туришди. Мана энди бемалол мусобақанинг финал босқичига тайёргарлик кўрсак бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, мухлислар Осиё Кубогида терма жамоадан нимани талаб қилади?
- Мухлислар ҳамма жойда бир хил, улар фақат энг яхшисини хоҳлашади. Бизда ҳам шунақа. Футбол мухлислар учун ўйналади, шундай экан, биз ҳам қараб турмаймиз ва чемпионатда бор куч билан ўйнаймиз. Эндиликда федерация ва мураббийлар штаби ўз олдимизга юқори мақсадларни қўя оламиз. Доим юқорига қараб интилиш керак. Осиё Кубогида доим қитъанинг энг кучли жамоалари ўйнайди. Бу юқори савиядаги мусобақа. Ўйлайманки, Қирғизистон терма жамоаси қараб турмайди.

- Шу ўринда Қирғизистон жой олган гуруҳ ҳақида фикрингизни билдирсангиз?
- Қуръа натижалари ҳақида нима дейишим мумкин? Ўйлайманки, ҳаммаси яхши ўтди. Жамоалар деярли тенг гуруҳга тақсимланди. Биз жой олган гуруҳ ҳақида гапирадиган бўлсам, Жанубий Корея шубҳасиз қитъанинг етакчи футбол державаларидан бири. Бу жамоа охирги пайтларда мунтазам жаҳон чемпионатига чиқиб келмоқда ва Осиё Кубокларида фақат чемпионлик учун курашади. Хитой терма жамоаси ҳам йилдан йилга кучайяпти дея оламан. Мамлакатда футбол ривожи учун ажратилаётган маблағ космик рақамларда. Улар нимани хоҳласа шуни қилишяпти. Филиппин эса биз каби биринчи марта қитъа биринчилигида ўйнайди. Саралаш босқичида бу жамоага ўз майдонимизда ютқазиб қўйгандик. Энди бўлса гуруҳ ўйинида уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Қуръа пайтида эронлик машҳур юлдуз Али Дайи айтди: агар сиз турнирда ғолиб бўлишни истасангиз, рақиб танламай ҳаммани ютишингиз керак. Демак, биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўришимиз ва имкон қадар яхшироқ иштирок этишимиз керак бўлади.

- Қуръадан олдин сизда мана шу жамоа билан битта гуруҳга тушсак яхши бўларди деган хаёл бўлдими?
- Биласизми, саралаш босқичида Мьянма билан ўйнашимиз керак эди. ОФК бу ўйинни Жанубий Кореяда ташкил этди. Биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Жанубий Кореяга борганимизда уларнинг футбол федерацияси президенти билан кўришиб, ҳали кўрасиз битта гуруҳга тушамиз деб айтгандим. Ҳазил ҳазил билан ҳаммаси чинга айланиб кетди ва Корея билан бир гуруҳга тушиб қолдик.

- Қирғизистонда футболнинг ҳозирги ҳолати қай даражада?
- Оғир дамларни бошдан кечирган бўлишимизга қарамай, футбол секин-аста кучайяпти дея оламан. Умуман олганда, спортнинг бу тури мамлакатимизда биринчи рақамга айланмоқда. Осиё Кубогига чиққанимиздан кейин футболга қизиқувчилар сони янада ошса ажаб эмас. Шу ўринда хоҳлардимки, буёғига ҳукуматимиз молиявий томондан футбол ривожи учун катта ёрдам кўрсатса. Ишонасизми, биз Осиё Кубогига жуда кам маблағ эвазига чиқдик. Кўп қийинчиликларни кўрдик. Пул томонлама муаммолар тез-тез кўзга ташланди. Энди эса мусобақанинг финал босқичида мамлакатимиз ҳукумати ёрдамисиз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Шу боис давлатимиз раҳбарларидан футбол учун федерацияга ва терма жамоага ёрдам беришларини сўраб қоламан.

- Ён қўшни сифатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз биз учун қизиқ. Бу борада нима дея оласиз?
- Ўзбекистон ОФКга қўшилганидан бери ҳар доим энг кучлилардан бири бўлиб келяпти. Албатта, қуръа пайтида Ўзбекистон жой оладиган гуруҳни ҳам кузатиб бордим. Терма жамоангиз бемалол гуруҳдан чиқа олади. Тўғри, гуруҳда Япония бор, лекин Ўзбекистон Япония билан тенгма-тенг ўйнай олади. Тан олиш керак, биз билан солиштирганда сизларда футбол анча илгарилаб кетди. Шу ўринда ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ҳамда терма жамоангизга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика