RU

Последние новости

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  8 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  8 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Сеид Сеидов: “Олий лигадан ким тушиб кетиши охирги турда ҳал бўлади” Новости

Сеид Сеидов: “Олий лигадан ким тушиб кетиши охирги турда ҳал бўлади”

“Пахтакор” - “Бухоро” (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
Туркманистонлик мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

-   Аввало “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба ва қўлга киритилган чемпионлик билан табриклайман. “Пахтакор” бу мавсум ўзини кўрсата олди ва бунинг натижасида мавсум охирларига келиб чемпионликни нишонлади. “Пахтакор”нинг кучсиз томонлари йўқ ҳисоби, таркибда яхши футболчилар йиғилган ва бундай жамоага қарши тенгма-тенг баҳс олиб бориш осон эмас. Биз қўлдан келганча ўйнадик, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо қўлимиздан келмади. Бугунги кунда “Бухоро”нинг савиясини “Пахтакор” билан солиштириб бўлмайди. “Пахтакор” рақибга қараб тактика танлагани йўқ, балки ҳар доимгидек ўз ўйинини намойиш этди.

-   Ўйин давомида “Бухоро”нинг айрим ўйинчилари жамоа олий лигада қоладими ё тушиб кетадими, гўёки бунинг фарқи йўқдек ҳаракат қилишди?
-   Бу борада нима дейишим мумкин? Фикрингизга қўшиламан. Аксарият футболчилар учун чемпионат тугаб бўлди. Балки баъзи ўйинчилар аллақачон ўзларини бошқа жамоада кўраётган бўлиши мумкин.

-   “Бухоро”нинг олий лигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-   Мен ҳар доим биз охиригача курашамиз деб айтиб келганман ва ҳозир ҳам шу фикрда қоламан. Менимча, олий лигани ким тарк этиши охирги турда ҳал бўлади. Имконият бизда ҳам, “Сўғдиёна”да ҳам бор. Иккита ўйинимиз қолди: сафарда “Динамо” ва уйда “Локомотив” билан. Мана шу беллашувлардан сўнг тақдиримиз маълум бўлади.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика