RU

Последние новости

07:51EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 07:22Месси қаҳрамонга айланган баҳсда «Интер Майами» «Лос-Анджелес»ни мағлуб этди  7 07:00BOOOM! Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолади  9 06:45U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонини йирик ҳисобда ер тишлатди  9 02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  128 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  29 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  4 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  56 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  39 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2

Сеид Сеидов: "Мен замонавий футбол тарафдориман" Новости

Сеид Сеидов: "Мен замонавий футбол тарафдориман"

"Бухоро" - "Сўғдиёна"(2-1) учрашуви якунига етганидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
"Ўйин ҳар иккала жамоа учун оғир кечди.Бугунги рақибимиз ҳам ёмон жамоа эмас.Биз рақибларнинг кўплаб учрашувлари ёзилган дискларни таҳлил қилиб шу хулосага келган эдик. Мен бугунги учрашувнинг фақатгина натижасидан қониқдим, ўйин эса қониқтирмади.

Бугун менинг ҳам хатом бўлди, буни тан оламан. Асосий таркиб танлашда мен хатоликка йўл қўйдим. Мен тажрибали футболчиларга таянган ҳолда таркиб туздим, аммо якунда заҳирадан тушган янги қон,ёшлар ўйинда бурилиш ясай олишди" - деб гап бошлади Сеидов.
 
-Ҳаммага маълум-ки,ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ўйин услуби бўлади. Сизнинг ўйин услубингиз қандай? Гессдан сўнг жамоа ўйинида қандай ўзгариш кутсак бўлади?
 

- Мен замонавий футбол тарафдориман. Замонавий футболда эса асосан қанотлар ишлайди. Мана бугун биз марказни деярли ёриб ўта олмадик ва иккинчи голимиз қанотдан ривожлана бошлади. Шуни таъкидлашим мумкинки бугунги учрашув бизнинг заиф нуқтамизни кўрсатди, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати мақтанарли даражада эмас. Агар жисмоний тайёргаролик яхши бўлганида,биз бугун марказни осонликча ёриб ўтар эдик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика