Сайлов олдидан. Ал Ромаити нега номзодини қайтариб олди?
		
		23 мар 2019 16:57
        Новости	
	 
				 
				Сайлов олдидан. Ал Ромаити нега номзодини қайтариб олди?
Хабарингиз бор, шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги ва бошқа лавозимлар учун сайлов ўтказиладли. Сайловда қатнашиш учун Ал Ромаити ҳам ўз номзодини қўйганди. Бироқ айрим сабабларга у ўз номзодини қайтариб олди ва сайловда иштирок этмайдиган бўлди.
Албатта, сайловга жуда кам фурсат қолаётган пайтда номзодини қайтариб олиши ғалати ҳолат ҳисобланади. Бироқ буни Ал Ромаити вакиллари "ОФКнинг шаффофлиги ҳамда мустақиллиги учун" деб изоҳлашди. Ал Ромаити 7 март куни баёнот бериб Осиёда футболни ривожлантириш бир қанча режаларга эга эканини ҳамда ОФК президенти бўлса қатор ишларни амалга оширишини айтиб ўтганди. Энди эса Абу Даби шаҳрининг собиқ полиция комиссари ўз номзодини илгари сурмайдиган бўлди.
Эндиликда ОФКнинг амалдаги президенти Шайх Салмонга битта рақобатчи қолди, у ҳам бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии