“Саутгемптон” Освальдони олганлигини эълон қилди
19 авг 2013 10:00
Новости


“Саутгемптон” Освальдони олганлигини эълон қилди
“Рома” клуби ҳужумчиси Пабло Освальдо расман “Саутгемптон” футболчисига айланди.
Италия терма жамоасининг 27-ёшли футболчиси Англия клуби билан 4-йиллик шартнома имзолади, деб хабар беради “Саутгемптон” клуби расмий сайти.
Футболчининг трансфер баҳоси сир сақланмоқда. Бироқ Англия матбуотининг хабарига кўра, клуб футболчи учун 15 млн евро берган.

Комментарии