"Саутгемптон" Бертранни тўлиқ сотиб олди
03 фев 2015 12:36
Новости
"Саутгемптон" Бертранни тўлиқ сотиб олди
"Саутгемптон" "Челси"дан ҳимоячи Райан Бертранни тўлиқ сотиб олди. Футболчи янги клуби билан 4,5 йиллик шартнома тузди.
Бу мавсумда Райан "Саутгемптон"да ижарада ўйнаётганди. "Сент Мэри" хўжайинлари ёзни кутиб ўтирмай уни тўлиқ сотиб олишди.
"Челси" сафида ўйнаётганида Райан 7 марта ижарага берилганди. 2012 йилда Бертран "кўклар" билан бирга ЕЧЛда ғолиб чиққанди.
2012/13 йилги мавсумда Бертран Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказганди. Аммо жамоага Жозе Моуриньо келганидан сўнг унга имкон берилмади. Ўтган мавсумда Райан АПЛда "Астон Вилла"да ижарада ўйнаб 10та учрашувда майдонга тушди.

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии