Саудияга нима учун Коваленконинг бир ўзи борди?
28 фев 2014 14:46
Новости
Саудияга нима учун Коваленконинг бир ўзи борди?
26 февраль куни Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ўз майдонида БААнинг “Ал Аҳли” жамоасини қабул қилди.
ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган мазкур беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Ушбу учрашувни ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқариб борди. Эътиборлиси, унга қанотларда баҳрайнлик реферилар ёрдам беришди: Наваф Муса билан Муҳаммад Салман.
Валентин Коваленко ўйинни яхши бошқарди. Натижада ОФКнинг унга бўлган эътибори тобора ортиб бормоқда. Бу эса бизни хурсанд қилмай қўймайди. Лекин нима учундир Саудияга Коваленко ўз бригадаси билан эмас, балки бир ўзи учди. Маълумки, унинг шериклари Рафаэль Ильясов ва Маъмур Саидқосимовдан иборат.
Биз Коваленконинг нима учун бригада бўлиб эмас, балки бир ўзи ўйинни бошқариш учун кетганини билиш мақсадида ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Ноил Лутфуллинга мурожаат қилдик ва қуйидагича жавобни олдик:
“Аслида бу ўйинни бошқа ҳакам бошқариши лозим эди, лекин унга нимадир бўлган чоғи ОФК бизга хат билан мурожаат қилиб, Коваленкони шу ўйинни бошқаришга юборишимиз кераклигини билдирди. Кейин эса Валентиннинг бир ўзини жўнатдик. Бунинг хавотир оладиган жойи йўқ, Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги турларида Коваленко ўз бригадаси билан ҳакамлик қилади”.
Хайрулла Холиқов.

Комментарии