Саудия клуби Амрабатни Европа клубларидан "айнитмоқчи"
08 июл 2023 01:19
Новости
Саудия клуби Амрабатни Европа клубларидан "айнитмоқчи"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Манба берган хабарга кўра, "Ал Аҳли" сўнгги кунларда марокашлик футболчининг трансфери устида қаттиқ ишламоқда. Клуб раҳбарияти Софьяннинг акаси Нордин Амрабат билан бир неча учрашувлар ўтказди ва шу тариқа футболчини трансферга кўндиришга ҳаракат қилди. Бироқ, айни дамда, Европадан келган вариантлар футболчи учун устувор бўлиб қолмоқда.
2022/2023 йилги мавсум Амрабат "Фиорентина" учун барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, битта голга ассистентлик қилган. Футболчининг Флоренция клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии