RU

Последние новости

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  12 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди Новости

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси Англия терма жамоаси форварди трансферига жиддий киришган кўринади.

Жидданинг "Ал Аҳли" жамоаси "Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоунини қўлга киритмоқчи ва таклиф этилган суммани янада оширди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, арабларнинг дастлабки таклифи 35 миллион фунт стерлинг бўлган ва инглизлар бу таклифни рад этишган. "Брентфорд" аввалроқ Тоунининг трансферини 70 миллионга баҳолаётганди, лекин форварднинг ўзи клубини алиштирмоқчилиги туфайли "арилар" нархни бироз туширишга розилар.

Бундан ташқари, форвард учун курашда "Челси" ҳам иштирок этмоқчи. "Футболчилар инқирози"га учраган лондонликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Арилар" тахминан 45 миллион фунт (53 миллион евро / 58 миллион доллар) эвазига Тоуни билан хайрлашишга тайёрлар.

Ўз навбатида, Тоуни ва унинг оиласи Саудия Арабистонидан бўлган таклифга якуний жавобларини ҳали айтишмаган.

Фаолияти давомида Айвен Премьер-лиганинг 85 ўйинида майдонга тушган ва 35 та гол уришга эришган. 

Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида "Ал Аҳли" учинчи ўринни эгаллади.

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика