RU

Последние новости

08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  1 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  42 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6

Саудия Арабистони U19 - Ўзбекистон U19 - 3:2. Тўлиқ шарҳ Новости

Саудия Арабистони U19 - Ўзбекистон U19 - 3:2. Тўлиқ шарҳ

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ал-Хобар шаҳрида йиғин ўтказаётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони U19 жамоаси билан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

30 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда ҳам Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисобни ўзбекистонликлар очди. 6-дақиқада Ойбек Рустамов аниқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, ҳисоб тенглаштирилди. Биринчи бўлим якунига қадар томонлар яна биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. 40-дақиқада Умид Эргашев қўриқлаётган дарвоза томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва у аниқ амалга оширилди. 42-дақиқада эса Азиз Ғаниев жарима тўпини қойилмақом бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Жасур Абдураимов шогирдлари рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юборди ва бу ҳужумни саудияликлар гол билан якунлади – 3:2.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилган ва Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси ғолиб бўлган эди.

Ўртоқлик учрашуви

30.04.2016, Ал-Хобар, Саудия Арабистони қироллиги

Саудия Арабистони U19 – Ўзбекистон U19 3:2

Ўзбекистон голлари
: Ойбек Рустамов (6), Азиз Ғаниев (42)

Ўзбекистон U19: Умид Эргашев, Ойбек Рустамов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Санжар Қодирқулов, Илҳом Алижонов, Бобир Абдухолиқов.

Захира: Умид Ҳамроев, Беҳзод Ғанижонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Ислом Кенжабоев, Абдуқодир Ортиқов, Турсунбой Раҳимбердиев, Усмонали Усмоналиев, Жасур Яхшибоев, Билол Тошмирзаев, Сухроб Нуриллоев.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика