RU

Последние новости

00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  14 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  3 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Саудия Арабистони U-20 мураббийи: "Асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар – болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси" Новости

Саудия Арабистони U-20 мураббийи: "Асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар – болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси"

Саудия Арабистони U-20 термаси бош мураббийи Солиҳ Ал Муҳаммади 1-тур доирасидаги Қирғиз Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Турнирда жамоадан нима кутсак болади?

Авваламбор, ушбу матбуот анжуманида қатнашганимдан хурсандман, эътиборингиз учун ташаккур. Ушбу мусобақа барча жамоаларга фойда бўлади деб ўйлайман. Саралаш босқичидан сўнг катта турнир вақти келди, бизнинг футболчилар ўзини яхши кўрсатади деган умиддаман. Жамоамиздан умиларим катта.

- Саудия Арабистони терма жамоаси сўнгги маротаба ўтказилган Осиё Кубоги ғолиби. Ушбу мусобақада титулни ҳимоя қила оласизларми?

- Турнирда кучли жамоала кўп, титулни ҳимоясига келадиган бўлсак, қийин вазифа ва бизга осон бўлмаслиги аниқ. Асосий мақсадимиз – Жаҳон чемпионатига йўл олиш. Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиб олишни режалаштирганмиз. Жамоамиз мусобақага тайёргарлик жараёнида бир нечта ўйинчини йўқотди. Жароҳатланган футболчилар ўз клубларига жўнаб кетишди.

- Гуруҳда кучли жамоалар кўп. Эртага тўқнаш келадиган рақибингиз Қирғизистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз?

- Осиё Кубоги саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган ҳар бир жамоа жуда кучли. Гуруҳимизда ҳам жуда кучли рақиблар бор. Қирғиз Республикасига қарши кечадиган биринчи учрашувимиз осон ўтмаслиги аниқ.

- Қирғиз Республикаси иқлими Тошкентники билан бир хил. Об-ҳаво футболчиларингизга муаммо туғдирмадими?

- Ҳа, об-ҳавода фарқ бор. Қирғизистон учун эса кўникишга вақт талаб этилмайди ва бу уларга кичик устунлик беради. Биз эса мусобақа қаерда ва қачон бўлишини билар эдик ва аввалдан ҳаво ҳароратини ҳисобга олиб қўйганмиз.

- Охирги йилларда Саудия Арабистони футболчи катта ривожланишга эришди. Ушбу ўсиш фақат катталар терма жамоасига тааллуқлими ёки Саудия Арабистонида ёшлар футболига ҳам эътибор каттами?

- Бизнинг асосий терма жамоамиз эришаётган натижалар, болалар ва ўсмирлар футболида олиб борилаётган ҳаракатларнинг натижаси деб ўйлайман, Саудия Арабистонида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга эътибор юқори ва бу футболимизга фойда келтиради.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Саудия Арабистони – Қирғиз Республикаси учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 17:00 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика