RU

Последние новости

Саудия Арабистони сукут сақламагани учун узр сўради Новости

Саудия Арабистони сукут сақламагани учун узр сўради

Саудия Арабистони футбол федерацияси Австралияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида содир бўлган воқеа учун узр сўради.

Саудия Арабистони футболчилари Лондондаги теракт қурбонлари учун бир дақиқалик сукутга сафланишмади.

"Саудия Арабистони футбол федерацияси чуқур таассуфда ва Аделаидада Австралияга қарши жаҳон чемпионати саралаш баҳсида 2017 йил 3 июнь куни Лондонда содир бўлган террористик ҳужумда ҳалок бўлганлар учун сақланган бир дақиқалик сукутда Саудия Арабистони иштирок этмагани учун чин дилдан узр сўрайди. Футболчилар ҳалок бўлганлар хотираси, оиласи, дўстлари хотираси ва шикастланганларни ҳақорат қилмоқчи эмас эди. Саудия Арабистони футбол федерацияси барча террористик ва экстреместик актларни қоралайди ва ушбу трагедияда ҳалок бўлганлар оиласига ва Бирлашган Қироллик халқига ҳамдарлик билдиради" - дейилади Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий баёнотида.



Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика