Саудия Арабистони ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди
01 мар 2018 10:49
Новости
Саудия Арабистони ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди
Жаҳон чемпионатига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган Саудия Арабистони терма жамоаси кеча Ироққа қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Саудияликлар олдинги ўйинда Молдовани 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди, лекин кеча 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ироқнинг Басра шаҳрида бўлиб ўтган ўйинни кўриш мақсадида 60 минг мухлис стадионга келди. Шуни айтиш лозим, Ироқ ўз майдонида Саудияга қарши охирги 40 йил ичида биринчи марта ўйнади.
Бу баҳс ироқлик футболчи Маҳди Карим учун терма жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлди. 2007 йилги Осиё Кубоги ғолиби кеча терма жамоа билан хайрлашди.



Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии