RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи Новости

Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи

Агар улар танланса, турнир яна қишда ўтказилади.

Саудия Арабистони, Миср ва Греция 2030 йилги Жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш истагида. 

Агар ушбу ариза қаноатлантирилса, турнир шу йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати сингари қишда бўлиб ўтади.

"The Times" нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг мусобақа мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилинади. Ушбу қарора ҳукумат даражасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Агар бу давлатлар 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишса, Саудия Арабистони Миср ва Грецияда инфратузилмани тайёрлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади.

Қайд этилишича, ушбу сўров Испания ва Португалиянинг қўшма аризасига жиддий рақобатчи бўлади ва бу ариза УEФА томонидан қўллаб-қувватланади, чунки Саудия Арабистони, Миср ва Греция уч хил конфедерациядан.  Ушбу ариза Осиё, Африка ва айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Эҳтимол, яна бир қишки Жаҳон чемпионатига Европанинг топ-лигалари вакиллари қарши чиқишади, чунки улар турнир сабабли мавсумни бир ойдан кўпроқ вақтга тўхтатишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Жанубий Американинг тўртта давлати – Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай ҳам ариза топширган.

"The Times"нинг алоҳида урғу беришича, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ ФИФА манбалари у бирон бир аниқ таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика