RU

Последние новости

19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  3 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  115 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  11 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Сарварбек Сафаров: “Мақсадимиз олий лигада иштирок этиш эди” Новости

Сарварбек Сафаров: “Мақсадимиз олий лигада иштирок этиш эди”

Бугун олий лига ўтиш баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда “Норин” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу учрашувда “Навбаҳор” клубининг қўли баланд келди (3:1). Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг “Норин” жамоаси футболчиси Сарварбек Сафаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Футболда кучлилар ғалаба қозонади. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз олий лигада иштирок этиш, эди. Бизда голга тортадиган бир қатор хавфли вазиятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Омад етишмади, деб ўйлайман. Агарда биз омадлироқ бўлганимизда “Норин”  элитага йўлланмани қўлга киритарди. Бугун ғалаба қозонганимизда тарихга кирардик.

Биринчи бўлимда улар бир киши кам бўлиб қолди. Бу қайсидир тарафдан фойда берди. Иккинчи бўлимда бироз қизишиб кетганим учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олдим ва майдондан четлатилдим. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман”, - дейди “Норин” клуби футболчиси Сарварбек Сафаров.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика