Сарвар Шоаҳмедов: "Ўзбек футзалида авлодлар алмашмоқда, катталар ёшларга йўл кўрсатиши керак"
25 янв 10:20
Новости
Сарвар Шоаҳмедов: "Ўзбек футзалида авлодлар алмашмоқда, катталар ёшларга йўл кўрсатиши керак"
"Локомотив" футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди.
"Локомотив" футзал жамоасининг тажрибали ўйинчиси Сарвар Шоаҳмедов мавсум якунлари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.
"Локомотив" билан чемпионатни яхши ва омадли ўтди деб ҳисоблаймиз. "Оил Стар" билан очколаримиз тенг келиб қолди. Дейлик, "Насаф" билан 2:2 ўйнаб қўйдик. Шунисига ҳам шукур деймиз. Буёғига ишлашда давом этамиз.
Ўзбек футзалида авлод алмашмоқда. Ёшларга тажриба керак. Уларга эса биз каби тажрибали футзалчилар йўл кўрсатиши керак. Бу нарса бирданига келиб қолмайди. Мазкур омил терма жамоага ҳам таъсир қилади",- дейди Сарвар Шоаҳмедов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии