RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Сарри "Наполи"дан кейин "Ювентус"да ишлаш ҳақида: "Ажрашган хотинимга содиқ бўлишим керакми?" Новости

Сарри "Наполи"дан кейин "Ювентус"да ишлаш ҳақида: "Ажрашган хотинимга содиқ бўлишим керакми?"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Италияга қайтиш ва А Серия клубида ишлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

2015-2018 йилларда неаполликлар билан ишлаган 60 ёшли италиялик, энди "Ювентус" клубини бошқариши ва йилига 6-7 миллион евро маош олиши кутилмоқда.

"Биз италияликлар учун уй билан алоқадор ҳиссиётлар кучли, нимадир етишмаётганини ҳис қиламиз. 

Бу жуда оғир йил бўлди. Дўстлар ва ёши ўтиб қолган ота-онамдан ажралган ҳолда яшашим керак эди. 

Лекин, ўз вақтида профессионал танловни амалга ошираман. Яна 20 йил машғулот қилдира олмайман – паспортдаги ёш буни айтиб турибди. 

Мураббийлик осон эмас. Тосканадаги уйимга қайтганимда, ўзимни бегона каби сезаман. Ўтган йили бошқа Италия клубида ишламаслик мақсадида Англияга боришни қарор қилгандим. Касбий фаолиятимдаги йўл турлича кўрсатиши мумкин, аммо одамлар билан муносабат ўзгармайди.

Сиз клубда экансиз 110 % клубга ишонишингиз керак, лекин содиқлик нима маъно англатади? Бир кун клуб сизни истеъфога чиқарса нима қилиш керак? Ажрашган хотинимга содиқ бўлишим керакми? 

 Тотти клубнинг сўнгги рамзи бўлиб қолди. Келажакда бундай ўйинчилар бўлмайди", - дейди сигарета чекишни хуш кўрувчи мутахассис.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика