Сарри Милинкович-Савичга "Челси"дан ўринбосар топди
30 апр 2022 22:09
Новости
Сарри Милинкович-Савичга "Челси"дан ўринбосар топди
"Лацио" "Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикка қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу трансферни римликлар бош мураббийи Маурицио Сарри талаб қилмоқда. У Лондон клубида ишлаган вақтидан 26 ёшли ярим ҳимоячи қандай тўп тепишини яхши билади. Италиялик мутахассис англиялик футболчини Сергей Милинкович-Савичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Лофтус-Чик жорий мавсумда "Челси" сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии