Сарри: "Китобларда чекишнинг зарари кўплигини ўқидим, шунинг учун..."
29 сен 2019 15:55
Новости
Сарри: "Китобларда чекишнинг зарари кўплигини ўқидим, шунинг учун..."
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри журналистлар билан ҳазиллашди.
Олдинроқ италиялик мутахассис кунига 60та сигарет чекишини айтганди. Шу боисдан унинг жигари ишдан чиқиши натижасида, А Сериянинг дастлабки турларини ўтказиб юборди.
"Чекишнинг зарари кўп эканлигини китобларда ўқидим. Шу боисдан китоб ўқишни ташладим, - дея хазиллашади Сарри, - бунинг иложи йўқ. Чекишни ташлай олмайман".
Комментарии