RU

Последние новости

20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  3 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  3 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  14 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  6 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  10 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  5 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  15 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  22 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  100 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  5 15:27Криштиану Роналду йилнинг энг юқори даромадли спортчиси деб топилди  14

Сарри: "Европа лигаси финалида "Наполи" билан ўйнашни истардим" Новости

Сарри: "Европа лигаси финалида "Наполи" билан ўйнашни истардим"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Киевнинг "Динамо" клубига қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйини (5:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Илк дақиқаларда гол урганимиз туфайли рақиб қийин аҳволга тушиб қолди. Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Танаффусдан кейин учрашувни керакли натижа билан якунладик.

Жиру? У жуда яхши ҳаракат қилди. Сўнгги вақтларда унинг ҳар бир майдонга тушиши жамоага фойда келтирмоқда. Оливье ушбу турнирда 9та гол уришга улгурди. У учун хурсандман.

"Наполи"? Улар билан финалда ўйнашни хоҳлардим. Неаполни яхши кўраман, шу сабабли бу шаҳарда ўйнаш менга қийин бўларди.

Айни дамда "Динамо"нинг муаммоси жисмоний ҳолатда. Бир неча йил ўтиб улар кучлироқ жамоага айланиши мумкин, аммо ҳозир жамоа жуда ҳам ёш" - дейди Сарри.

Шундай қилиб, "Челси" Европа лигаси 1/4 финалига чиқди. Бу босқич қуръаси бугун, 15 март куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика