Сарр "Ливерпуль"га ўтишга жуда яқин эди
12 фев 2021 17:15
Новости
Сарр "Ливерпуль"га ўтишга жуда яқин эди
"Уотфорд" ярим ҳимоячиси Исмоил Саррнинг футбол агенти Тьерно Седи мижозининг "Ливерпуль"га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди.
"Биз мерсисайдликлар билан шартнома имзолашга жуда яқин эдик. Барчаси келишилган эди - шартнома муддати ва иш ҳақи. Мен ҳатто Саррга уй топишган ёрдам бериш учун Мане билан ҳам гаплашгандим.
Аммо якунда "Ливерпуль" трансфер учун 40 миллион тўлашни рад этди ва битим амалга ошмай қолди", - дейди агент.
Сарр жорий мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии