RU

Последние новости

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Сариқ олган Моуриньо, гол урган Алиқулов. Туркия Суперлигасида 1-тур қандай ўтди? Новости

Сариқ олган Моуриньо, гол урган Алиқулов. Туркия Суперлигасида 1-тур қандай ўтди?

9-12 август кунлари Туркия Суперлигасида янги мавсумнинг 1-тур учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов тўп тепаётган "Ризеспор" клуби ўз майдонида "Истанбул Башекшаҳир" билан ўйнади ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ризеспор" сафида ягона голни айнан Алиқулов урди ва тўлиқ ўйинда ҳаракат қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев фаолият олиб бораётган "Сивасспор" эса ўз майдонида "Трабзонспор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Турғунбоев 82-дақиқада алмаштирилди.

"Фенербахче" Жозе Моуриньонинг илк расмий ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Португалиялик мураббийнинг ўзи эса биринчи учрашувдаёқ бош ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди.





Туркия Суперлигаси, 1-тур
"Галатасарой" - "Хатайспор" 2:1
Голлар:
Мауро Икарди 80, Миши Матшуайи 90 - Жоэлсон Фернандес 52.

"Қосимпошшо" - "Коньяспор" 2:3
Голлар:
Нуно Да Коста 48, Клаудио Уинк 74 - Педриньо 7, Даниэль Алексич 81, Умут Найир 89.

"Фенербахче" - "Адана Демирспор" 1:0
Гол: Эдин Жеко 34.

"Антальяспор" - "Гёзтепе" 0:0

"Сивасспор" - "Трабзонспор" 0:0

"Аланьяспор" - "Эюпспор" 1:1
Голлар:
Серхио Кордова 76 - Саму Саиз 64.

"Самсунспор" - "Бешиктош" 0:2
Голлар:
Рафа 31, Габриэл Паулиста 36.

"Ризеспор" - "Истанбул Башекшаҳир" 1:1
Голлар:
Ҳусниддин Алиқулов 45+6 - Жоао Фигуеиредо 39.

"Бодрум" - "Газишаҳир Газиантеп" 0:1
Гол:
Энрик Саборит 90+7.


МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ



2-тур жуфтликлари
16 август

"Коньяспор" - "Галатасарой"

17 август
"Қайсериспор" - "Сивасспор"
"Адана Демирспор" - "Ризеспор"
"Гёзтепе" - "Фенербахче"

18 август
"Башакшеҳир" - "Аланьяспор"
"Бешиктош" - "Антальяспор"
"Газишеҳир" - "Самсунспор"

19 август
"Хатайспор" - "Қосимпошшо"
"Эюпспор" - "Бодрум"


ТЎПУРАРЛАР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика