RU

Последние новости

18:02Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  1 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  10 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  40 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  10 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  4 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  26 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   39 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  176 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  285 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   17 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0

Сардорлик масъулияти ёки майдондаги мураббийлар Новости

Сардорлик масъулияти ёки майдондаги мураббийлар

Футболда жамоа сардорларининг роли муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.
Кўпинча уларни бош мураббийнинг майдондаги ёрдамчиси деб ҳам аташади. Бугунги мақоламиз орқали айнан олий лига клубларининг сардорлари ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик.



ХАЙРУЛЛА КАРИМОВ - “БУНЁДКОР”
Суперкубок соҳиби “Бунёдкор” таркибидаги энг ёши катта футболчи айнан Хайрулла Каримов. Лекин бу футболчини ёшини инобатга олиб унга сардорлик вазифаси юклатилган деб бўлмайди. Сабаби 36 ёшли ҳимоячи бу вазифани илгари “Навбаҳор” ва “Машъал” клубларида ҳам бажарган. Эндиликда эса у “Бунёдкор”да ҳам майдондаги мураббий сифатида ўйнамоқда. Хайрулла Каримовда сардорларга хос бўлган барча жиҳатлар мужассам.

ВИКТОР КАРПЕНКО – “ЛОКОМОТИВ”
Клубга Вадим Абрамов келишидан олдин “темирйўлчилар”ни майдонга Дилшод Жабборов сардор сифатида бошлаб тушаётганди. Марказий ярим ҳимоячи “Локомотив”нинг биринчи лигага тушиб кетган мавсумида ҳам клубда колиб қуйи лигада ўйнагани ва ўйин борасида ҳам барқарор ҳаракат қилгани учун ҳам сардорлик айнан Жабборовга берилган деган фикрга бордик. Дилшодда етакчилик ва сардорларга хос бўлган хусусият бор дейиш мумкин. Лекин охирги ўйинларда “Локо”нинг сардори Виктор Карпенко эканлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Шубҳасиз Карпенко тажрибали футболчива майдонда у ўз ишини қойиллатиб бажаришга интилади. Лекин унда сардорларга хос бўлган ҳислат унчалик ҳам кўзга ташланмайди. 



АРТУР ГЕВОРКЯН – “НАСАФ”
Артур Геворкян ҳам сардорлик вазифасини “Насаф”га келиб бажараётгани йўқ. туркманистонлик футболчи илгари “Шўртан”да ҳам сардор сифатида ўйнаган. Геворкяннинг жамоадаги ўрни катта. Агарда у майдонга тушмаса “Насаф” ўйинида ҳам қандайдир миқдорда пасайиш бўлиши мумкин. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, Геворкян сардорлик вазифасини бажаришга муносиб ўйинчи. Эслатиб ўтамиз унгача бу масъулиятли вазифани Ботир Қораев бажараётганди.



КАХИ МАХАРАДЗЕ – “ПАХТАКОР”
“Шерлар”да ҳам ҳудди “Насаф”даги каби легионер футболчи сардор этиб тайинланган. Гурзиялик Махарадзе “Пахтакор”да катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Энг тажрибали футболчилардан бири. Марказий ярим ҳимояда рақиб ҳужумларини йўққа чиқариш ва жамоадошларининг олдинга ўтишларини таъминлаб боришни қойиллатмоқда. “Пахтакор”да бу вазифани болқонлик бошқа бир легионер Боян Миладинович ҳам бажара олиши мумкин. Бунга биз олдинги мавсумларда ҳам гувоҳ бўлганмиз.



ШОМУРОДОВ, МУЛЛАЖОНОВ – “ОЛМАЛИҚ”
Ўтган йили бу вазифасини кўпроқ легионер ҳимоячи Дарко Станоевич бажарганди. Жорий мавсумнинг биринчи турида “Олмалиқ” футболчиларини майдонга сардор сифатида дарвозабон Мақсатмурод Шомуродов бошлаб тушганди. 2-турда эса бу вазифани маҳоратли ҳимоячи Шавкат Муллажонов бажарди. Умуман олганда бу жамоа таркибида етакчи ўйинчилар кўп. Шу боис кейинги турларда жамоа сардори яна ўзгарса сира ажабланмаймиз.  



СУҲРОБ НЕЪМАТОВ – “БУХОРО”
Бир неча йиллар “Насаф”да ўйнаб яна қадрдон клуби бўлмиш “Бухоро”га қайтган Суҳроб Неъматов бу  йил жамоада сардорлик вазифасини бажармоқда. Маҳаллий футболчи бунга муносиб дейиш мумкин. Бош мураббий Неъматовни бошқа ўйинчига алмаштирганда масъулиятли вазифани Шерзод Шарипов бажаргани ҳақида маълумотлар бор. Вице сардорлар деб эса Георги Квесиешвили, Нодир Жўраев ҳамда Баҳриддин Ваҳобовни кўрсатиш мумкин.



ҲИКМАТ ҲОШИМОВ – “МЕТАЛЛУРГ”
Сардорлар ҳақида гап кетганида Ҳикмат Ҳошимовни аълоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Сабаби бу футболчида сардорларга хос бўлган хусусиятларнинг барчаси мужассам. Сўзсиз Рустам Мирсодиқовнинг майдондаги ишонган ёрдамчиларидан бири десак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳошимов бу вазифани “Металлург”да 5-6 йилдан бери бажариб келаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Ундан ташқари вице сардор сифатида Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Юлдашев ва Маъмур Икромовни кўрсатиш мумкин.   

АНДРЕЙ МЕЛЬНИЧУК – “ДИНАМО”
Самарқандликлар сардорлик вазифасини легионер дарвозабон зиммасига юклаган. Айтиш керакки, Мельничук бунга муносиб. Чунки тажрибали посбон ўйин давомида жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолиш билан бирга орқада туриб, шерикларини хатоларини айтиб туриши билан ҳам етакчиликни ўз қўлига олган. Бизнингча “Динамо”да вице сардор Асрор Алиқулов билан Сирожиддин Сайфиев бўлса керак.



ДИЛЁРБЕК ЭРМАТОВ – “НЕФТЧИ”
“Нефтчи”да бу вазифани охирги йилларда асосан Мансур Саидов бажариб келаётганди. Тажрибали футболчи жамоа билан хайрлашгач, сардорлик яна маҳаллий футболчи гардагина юклатилганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Масъулиятли вазифани бажариш учун Дилёрбек Эрматов бизнингча ҳам энг маъқул танлов бўлган. Ундан ташқари бу вазифани Александру Оника ва Александр Клецков ҳам бажара олади.

ИЛҲОМ БОЙДАДАЕВ – “НАВБАҲОР”
Наманганликлар ҳам бу йил сардорлик вазифасини бажаришни маҳаллий футболчи Илҳом Бойдадаев зиммасига юклаган. “Навбаҳор” таркибида бир неча йиллардан буён барқарор ўйин кўрсатиб келаётган чап қанот ярим ҳимоячисида етакчилик хусусияти унчалик ҳам кўзга ташланмайди. Балки Илҳомнинг оғир-босиқлиги учун четдан бизга шундай туюлар. Вице сардор сифатида Мансур Саидовни кўрсатиш мумкин.



АЛЕКСАНДР МЕЛЕНЧУК – “СЎҒДИЁНА”
Бу жамоа таркибида энг тажрибали футболчи бу – Меленчук ҳисобланади. Чиндан ҳам легионер посбон бош мураббийнинг майдондаги ёрдамчисидир. Буни Даврон Файзиев ҳам бир неча бор таъкидлаб ўтган. “Сўғдиёна”да қолган ёш голкиперларни ҳам шуғуллантириб келаётган Меленчук кўпинча жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолади. Ундан кейинги ўринларда эса Расул Ҳайитов, Илёс Қурбонов каби ўйинчиларни вице сардор сифатида айтиш мумкин.

АКМАЛ ХОЛИҚОВ – “ҚИЗИЛҚУМ”
Бу йил асосан маҳаллий футболчилардан иборат таркиб тузишга ҳаракат қилган “Қизилқум” жамоасида бу йил ҳимоячи Акмал Холиқов сардор сифатида ўйнамоқда. Навоийлик футболчида етакчилик хусусияти қандайдир миқдорда бўлса ҳам бор. Ҳар холда у марказий ҳимоячи саналади ва орқада шерикларини бошқариб туриш имконига эга. Ундан ташқари “олтин изловчилар”ни Эркин Жабборов ва Владимир Шишелов ҳам сардор сифатида майдонга бошлаб тушиши ҳам мумкин. Бу борада улар энг яқин номзоддир.



САЛАМАТ ҚУТИБОЕВ, ШЕРЗОД ФАЙЗИЕВ – “МАШЪАЛ”
“Машъал”да бунгача сардорлик вазифасини Дилявер Ваниев бажариб келаётганди. Лекин бу йил футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумини ўтказаётган тажрибали ҳимоячини мураббийлар штаби дастлабки икки турда асосий таркибга киритмади. Шу боис масъулиятли вазифани Саламат Қутибоев ва Шерзод Файзиев бажарганини кўрдик. Улардан ташқари бизнингча бу вазифани Мўйдин Мамазулумов ва Ботир Носиров ҳам бажара олади.

РАСУЛ РАҲМОНОВ – “АНДИЖОН”
“Андижон”да азалдан сардорлик кўпинча маҳаллий футболчи зиммасига юклатилади. Илгари кўп йиллар мобайнида бу вазифани Бахтиёр Ҳамидуллаев бажарган. Бу йил ҳам клуб аъзолари ушбу анъанани давом эттирган холда, Расул Раҳмоновни сардор этиб тайинлашган. Бу йил жамоада бешинчи (!!!) мавсумини ўтказаётган Раҳмоновни “Андижон”нинг асосий фигураларидан бири дейиш мумкин. Илгари “ЎзДонгЖу” олий лигада иштирок этган мавсумда ҳам Расул Раҳмонов бу вазифани кўпинча ўзи бажарганди. Шу боис сардорлик Раҳмонов учун ҳам бу йил биринчиси эмас. Вице сардорлар ҳақида гап борганида эса Иброҳим Отахонов, Асрор Раҳмонов ва шуҳрат Мирхолдиршаевни айтиш мумкин.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика