RU

Последние новости

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  19 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик" Новости

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг футболчи Сардор Собирхўжаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи таймда яхшироқ ўйнади. Бизда вазиятлар бўлмади, уларда эса бўлди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз тактик ўзгаришлар амалга оширишди ва ўйин яхши томонга ўзгарди. 

- Шомуродовнинг майдонга тушгани жамоа аъзоларига қўшимча ишонч бағишлади десак бўладими?

- Албатта, албатта. Шомуродов, Машарипов ва Шукуров ҳозирги даврда терма жамоа лидерлари. Уларнинг бирортаси бўлмаса ҳам ўйинда бироз муаммо бўлиши мумкин. 

- Кейинги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳдаги нариги учрашув дуранг билан якунланибди. Бу эса биз кейинги босқичга чиққанимизни англатади. Менимча, мураббий учинчи учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият берса керак. Барибир, Эрон терма жамоаси ўз ўйинларида ғалаба қозонишини тахмин қилсак бўлади. 

- Туркманистондан бу даражадаги қаршиликни кутганмидингиз?

- Тўғриси, йўқ. Чунки биз рақибнинг олдинги учрашувини кўрдик. Улар Тожикистонга қарши бундай ўйин кўрсатмаганди. Биринчи ўйинда Туркманистон таркибидаги тўққизта футболчи ўйнамаган экан. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика