RU

Последние новости

11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  1 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   5 10:13Мбаппе жароҳат олди  3 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  25 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди" Новости

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди"

"Пахтакор" жамоаси футболчиси Сардор Собирхўжаев "Олимпик" жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг биринчи ўйини "Пахтакор" футболчилари учун қандай ўтди?

- Мавсум энди бошланди. Биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Ўтган мавсум ҳам "Олимпик"ни иккита учрашувда мағлуб эта олмагандик.

- "Олимпик" жамоаси бугунги баҳсда қай жабҳаларда "Пахтакор"дан устун бўлди ва нима сабабдан "Олимпик" ушбу учрашувда ғалаба қозонди? 

- Биринчи навбатда, уларнинг энг катта устунлиги хоҳиш деб ўйлайман. Ўйинни 1:0 ҳисобида бошлаш жуда қийин, чунки биз ўйиннинг 3-4 дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса хужумга ўтишга мажбур бўлдик. Рақиб жамоа эса бизни кутишни бошлади. Биз шошилинч тарзда хужумга ўтишни бошладик ва шу сабаб ўйинимиз бир оз қовушмади.

- Ўйин бошида "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Сизнинг фикрингизча, ўша вазиятда пенальти бормиди? 

- Вазият баҳсли эди, аммо Элдор Суюнов пенальти борлигини тан олди. Ҳакам VAR тизими орқали пенальтини текшираётган вақтда Элдор менга "контакт" бўлганини айтди. Пенальти тўғри белгиланди. Мавсум эндигина бошланди ва ҳали олдинда 25 та баҳс бор. Кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнаймиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика