Сардор Рашидовнинг ягона голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
13 дек 2014 18:20
Новости
Сардор Рашидовнинг ягона голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
ЎЗБЕКИСТОН - ФАЛАСТИН 1:0
Гол: Сардор Рашидов 86
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев (Александр Мерзляков), Шавкат Муллажонов (Егор Кримец), Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Лутфулло Тўраев, Жавлон Иброҳимов, Жасур Ҳасанов (Сервер Жепаров), Тимур Кападзе (Жамшид Искандеров), Игорь Сергеев (Сардор Рашидов), Воҳид Шодиев (Наврўз Алимов).
1. Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ ташаббусни илк дақиқаларданоқ ўз қўлига олди. Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Фаластин, ўйинни бошиданоқ "автобус" қўйди.
3. Учрашувни Сергей Лушан ва Бахтиёр Бобоев ҳам кузатяптилар. Улардан ташқари Хитойдан келган "айғочқи" ҳам бор. У ўз камерасига ўйинни тушириш билан бирга, керакли маълумотларни қайд этяпти.
5. Илк хавфли ҳужум. Фаластин терма жамоасини дарвозабони қисқа вақт ичида 3та зарбани қайтарди.
7. Игорь Сергееввввв.... Ҳавфли вазият...Шодие ва Ҳасанов томонидан уюштирилган комбинацияни Сергеев аниқ якунлай олмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп "штанга"га тегди.
12. Жавлон Иброҳимовинг узоқдан берган зарбасини посбон қайтариб қолди. Фаластин ўз зонасидан чиқа олмаяпти. Терма жамоамиз эса асосан пас ўйнаш орқали рақиб жарима майдончасининг ичига киришга интиляпти.
18. Лутфилло Тўраевнинг калласи билан берган зарбасидан сўнг ҳисобни очишимиз мумкин эди.
22. Фаластин вакиллари энди илк зарбаларини беришди. Аммо дарвоза устидан анча баландга.
25. Жасур Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатилди. Фаластин терма жамоасини қўллаб-қувватлагани 100 нафарга яқин мухлис стадионга келган.
27. Фаластин секин аста ҳужум қилишни бошлаяпти. Бу сафар уларнинг ҳужумини Анзур Исмоилов бартараф этди.
28. Энди Шораҳмедовга нисабатан бурчак зарбаси амалга ошириладиган нуқта ёнида қўполлик ишлатилди. Жасур Ҳасановни кўтариб берган тўпига биринчилардан бўлиб рақиб футболчиси эга чиқди.
29. Жарима майдончаси ёнида фаластинликлар кучли зарба бердилар. Ноаниқ. Шу дақиқаларда, Тўраев рақиб футболчисини "ағдарди". Фаластинлик футболчи тиббий ёрдамга мухтож.
30. Футбол ўйнашни ҳамма ўрганиб олган. Фаластин очиқ футболни таклиф қилаётган кўринади. Ҳимоямизда муаммо йўқ. Ҳамма ўзига билдирилган вазифани бирдек бажаряпти.
32. Энди Шодиев шикастланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатишяпти. Шифокорлар унинг бошига ях қўйишяпти.
34. Фаластин аввалги Ўзбекистон терма жамоасини эслатиб юборяпти. Қанотдан ҳужум, аммо ноаниқ жарима майдончаси ичига тўп узатилиши.
35. Лутфилло Тўраевга қарши қўпол ҳаракат. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Ҳамма Тўраевга зарба берадиг деб турган пайтда, футболчимиз шериклари билан комбинация уюштириб жарима майдончаси ичига кириб бордилар. Аммо қандай қилиб тўп дарвозага кирмади ҳайромиз . Аммо режа яхши ўйланган эди.
37. Терма жамоамиз яна ўйин бошидаги каби иштиёқ билан олдинга ташлана бошладилар. Шораҳмедов бугун анча фаол ҳаракат қиляпти. Тўраев ва Ҳасанов эса бир-бирини яхши тушуняпти. Сергеев эса чап қанот ярим ҳимоясида, ярим ҳимоячиларга кўмак беряпти.
39. Вакилларимиз бурчак зарбасини амалга оширадилар. Лутфилло Тўраев тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Шодиевни боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
43. Фаластин терма жамоасининг футболчиси оғир жароҳат олган кўринади.
45. Биринчи бўлим тугади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта устунлик билан танаффусга чиқиб кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Таркибда ўзгаришлар бор. Сергеев ўрнига Рашидов майдонга тушди. Жасур Ҳасанов ўрнига эса Сервер Жепаров майдонга тушди.
49. Жарима зарбаси белгиланди. Копа ва Сервер комбинация уюштиришди, аммо бироз ўхшамади.
51. Фаластин ҳам оз бўлсада олдинга ўтиб турибди. Анзур Исмоилов икки марта бир хил хатога йўл қўйди.
54. Ҳавфли вазиятттт... Иккинчи бўлимда Сергеев ўрнига майдонга тушган Сардор Рашидов, ўзининг "фирменний" зарбаси билан дарвозабонни бир синаб олди. Унинг олис масофадан берган зарбасин тўғри бурчакка бораётган бир пайтда, рақиб посбони қийинчилик билан уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан келган тўпга Тўраев ноаниқ зарба берди.
57. Энди зарба йўллаш навбати Жепаровда. Аммо тўп анча тепалаб кетди.
60. Жамшид Искандеров Копадзе ўрнига майдонга тушди. Жепаров ўнг қанотга ўтди, Жама эса марказда ҳаракат қилади.
62. Сайфиев ўрнига Александр Мерзялков илк маротаба Ўзбекистон миллий терма жамоасида расмий ўйинида майдонга тушяпти.
64. Очиқ футбол. Гоҳ Ўзбекистон, гоҳ Фаластин ҳужумда.
65. Жепаров жарима майдончасининг ичига яхши пас оширган эди. Аммо ҳаволатиб келган тўпга Шодиевнинг бўйи етмади.
67. Фаластинни асосий футболчиси оғир жароҳат олган кўринади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Бизку ўзимиздан кучсиз терма жамоага қарши баҳс олиб боряпмиз. Мусобақадан аввал футболчиларимиз ўзларини асрашлари керак, аммо улар нима учун бу қадар жиддий ўйнашяпти ҳайроман. Бу кетишда Осиё Кубогига қадар асосий таркиб ўйинчиларидан айриб қоладилар.
68. Боя, Ҳасанов ва Тўраев ўзаро яхши тушуниб ҳаракат қилишаётган эди, энди Мерзляков ва Искандеров шу тарзда ўйнашяпти. Ҳозирча ёмон эмас.
70. Мерзляков ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичида турган Шодиевга етказиб берди. Бироқ Воҳиднинг зарбасидан сўнг тўп тўғри ҳимоячиларга бориб тегди.
72. Яна битта ҳавфли ҳужум. Ўзбекистон терма жамоаси ҳамма нарсани яхши ўйлаяпти-ю, аммо ҳужумни гол билан якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Қолаверса фаластин бор эътиборини ҳимояга қаратиб, бехато ҳаракат қиляпти. Жепаровнинг бу сафарги тўп узатишидан сўнг Шодиев зарба берди. Бироқ тўп яна ҳимоячиларга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
75. Мана энди навбат Сардорга етиб келди. Икки нафар футболчини жарима майдончаси ичига алдаб кирди. Аммо тўпни ўзида кўп ушлаб юборди. Кетидан қайтган тўпни Искандеров яна Рашидовга етказиб берди. Сардор эа "замах"да футболчини ортда қолдириб Жепаровга. Аммо Серверни икки нафар футболчи ёпиб олди. Катта эхтимол билан Шодиев ҳозир майдонни тарк этади. Бугун уни ўйини қовушмаяпти.
77. Рақиб чарчаб бўлди. Жепаров ўзига келиб олди. Рашидов тўпни жарима майдончаси ичи яқинида Тўраевга етказиб берди, эххххх қандайдир смлар бизга панд берди. Искандеров ўнг томонга тушиб олди. Жепаров марказга.
77. Фаластини иккинчи тайм ҳисобидан энди биринчи маротаба мустақил юриш қилди. Улар батамом жарима майдончаси ичига михландилар.
78. Шавкат Муллажонов сариқ карточка олди. Ўртада хато қилди ва ҳакам томонидан жазоланди.
80. Учрашув тугашига 10 дақиқага қолди. Бу сўнгги ўртоқлик ўйини бўлганлиги боис, мураббийимиз ҳозир қолган ўзгаришларни ҳам амалга оширсалар керак.
83. Анзур ҳам энди ҳужумда ўйнаяпти. Шодиев ўрнига Наврўз Алимов майдонга тушяпти. Шу бола ҳозир узоқдан гол урса керагов...
86. ГОЛЛЛЛЛЛЛ.... Роналду.... Йўқ, кечирасиз, Сардордоооо.... Иккинчи бўлимда майдонга тушган Сардор Рашидов 11 метрлик нуқта олдидан кучли зарба берди. Дарвозабон шуни ҳам қайтарди, аммо тўпни ушлаб қола олмади. Сардорнинг иккинчи зарбасини эса, "додаси" ҳам қайтара олмасди. Унга голли пасни Лутфилло Тўраев берди. Агар ФИФА.уз бўлганида 3 очко ишлар эди. Ҳа, айтгандай, 25 декабрларга қадар Осиё чемпионати ишга тушиб қолади ФИФА.узда.
88. Тўраев Осиё чемпионатига боргиси келяпти. Бугун у яхши ҳаракат қиляпти. Ҳозиргина у яна битта яхши пас берди. Фақат Наврўз Алимовга омад етишмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегди
89. Сўнгги дақиқалар Фаластин учун қўрқинчли кўриниш оляпти. Жепаров навбатдаги бурчак зарбасини яхши бажарди. Сал қолди-я...
90. Фаластинга қойин қолиш керак, Осиё Кубогида бу терма жамоа кўпчиликка бош оғриқ бўлади. Ҳимояланишни эплашяпти. Қолаверса дарвозабонлари ҳам чакки эмас. Бизда Муллажонов ўрнига Кримец майдонга тушган экан, қувончдан кўрмай қолибмиз, узр ))
90+2. Чурррттттт тугади.... Сизлар билан Нодирхўжа Юлдашев ва Журъат Раҳимов бўлдилар.
Комментарии