Сардор Рашидов: "Яхши ҳолатга кириб боряпмиз"
31 янв 2014 15:56
Новости
Сардор Рашидов: "Яхши ҳолатга кириб боряпмиз"
“Бунёдкор” – “Спартак” (Москва) учрашувида Сардор Рашидов ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.
- “Спартак” билан ўйин олдидан мураббийларимиз
томонидан берилган кўрсатмалар асосан бир-бирларимизни яхшироқ тушуниб
ўйнашга қаратилган эди. Шунингдек, гарчи назорат учрашуви бўлса-да бизда
“Спартак” устидан ғалаба қозониб, Тошкентга яхши кайфиятда қайтиш
режаси ҳам бор эди. Афсуски, бир тўп фарқи билан имкониятни бой бердик.
Энг муҳими – натижа эмас, балки тайёргарлик жараёнининг тўғри олиб
борилаётганидир. Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган
тайёргарлигимизга юқори баҳо берган бўлардим. Кун сайин яхши ҳолатга
кириб боряпмиз. Ўйлайманки, мавсум стартигача юз фоиз тайёр бўламиз, - дейди Сардор Рашидов.
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии