RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар Новости

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов “Ал-Жазира” сафини тарк этишга қарор қилган.

Норасмий маълумотларга кўра, унга Саудия ва Қатар клублари таклиф билан чиққан.

Рашидов Қатар Юлдузлар Лигасидаги фаолиятидан кейин Амирлик чемпионатига келиб қўшилганди. Аввалроқ Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Рашидовни “Ал-Айн” сафига чорлади. Бироқ футболчининг ўзи “Ал-Жазира”ни афзал билди.

Аммо Рашидов ўзининг орзуси бўлган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг бирорта ўйинида майдонга туширилмади. У “Ал-Жазира”нинг тўлақонли асосий футболчисига айлана олмади.

Футболчига айнан қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида маълумот йўқ. “Ал-Айн” яқиндагина Аҳмад Ҳалилни ўз сафига қўшиб олгани ҳисобга олинса, Рашидов эндиликда бу клубга керак бўладими ёки йўқ — айтиш қийин. Шунингдек, унинг “Ал-Жазира” билан шартномаси қай тариқа бекор бўлиши борасида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

БАА чемпионатида Рашидовдан ташқари Отабек Шукуров, Азиз Ҳайдаров ва Игорь Сергеев каби футболчилар ҳам тўп суради. Уларда ҳозирча ҳаммаси жойида.

Рейтинг: -120   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика