RU

Последние новости

21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  15 21:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  27 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  3 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  1 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  6 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3

Сардор Рашидов Осиё Кубоги расмий сайти эътирофида Новости

Сардор Рашидов Осиё Кубоги расмий сайти эътирофида

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг расмий сайти ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳақида мақола чоп этди.
"23 ёшни қарши олган Рашидов Ўзбекистон терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири ҳисобланади.

У Ривалдо орқали машҳурликка эришган "Бунёдкор" жамоасида 2010 йилдан бери тўп тепади.

Тошкент атрофидаги кичик шаҳарлардан бирида туғилган футболчи айни пайтда жамоасининг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади", - дейилади мақолада.

Шунингдек, унинг "Бунёдкор" сафида қўлга киритган ютуқлари ҳам айтиб ўтилган.

"У терма жамоадаги илк ўйинини ОК-2015 саралаши доирасида Вьетнам жамоасига қарши ўтказган. 3:1 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланган ўша ўйинда у терма жамоадаги дастлабки голини ҳам киритишга улгурган.

Шундан бери у терма жамоада тўп тепиб келади. Декабрь ойида бўлиб ўтган йиғинларда у ўз голлари билан Фаластин, Иордания терма жамоалари устидан ғалаба қозонишга ўз ҳиссасини қўшди.

"Оқ бўрилар" мухлисларига шуни айтиб ўтишимиз мумкин-ки, Рашидов айни пайтда ажойиб формада. Хитой, КХДР, Саудия Арабистони терма жамоалари ўрин олган гуруҳда кураш қизғин кечиши аниқ", - дея фикр билдирилган турнир расмий сайтида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика