RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  486 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак" Новости

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак"

Қатардаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди.

Номдор футболчиларга эга Германия ва Бельгия терма жамоаларининг гуруҳда қолиб кетгани кўпчиликни ажаблантиргани бор гап. Бироқ ушбу мундиал шуни кўрсатяптики, эндиликда қолган жамоалар шунчаки иштирок учун эмас, балки узоқроққа боришни мақсад қилган ҳолда ҳаракат қиляпти.  Айни пайтда Қатарда бўлиб турган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов юз берган сенсацияларга муносабат билдирди. 

- Жаҳон чемпионатида қайси учрашувларга боришга улгурдингиз? Кичкинда мамлакатда шундай катта мусобақани ўтказиш қандай кетяпти?

- Ушбу мундиалда Португалияга мухлисман ва шу жамоа иштирокидаги учрашувларга кирмоқдаман. Қатарда Жаҳон чемпионатини ўтказиш унчалик муаммо бўлгани йўқ. Мусобақа жуда яхши ташкиллаштириляпти, дея оламан. Ўзбекларда пулинг бўлса ҳалтада, деган мақол борку (кулади). 

- Мезбон Қатар терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштироки ва ўйинлари маҳаллий аҳолида норозилик ёки эътирозли ҳолатларни юзага келтирмадими? Одамлар қандай қабул қилди? 

- Йўқ. Аксинча бу Жаҳон чемпионати араб диёри учун катта янгилик бўлди. 

- Бельгия ва Германиянинг гуруҳда қолиб кетиши турнирнинг сенсациясими?

- Тўғрисини айтсам фақат Португалиянинг ўйинларини кўряпман. Германиянинг эрта тарк тарк этиши кутилмаган воқеа сифатида айтиш мумкин. Аммо ҳозир барча жамоалар оптимал спорт формасида. Европада мавсум давом этаётгани учун футболчилар бундай учрашувларга тайёр ҳолда келди. Бельгияга келсак, "олтин" авлод якунланди, холос. 

- Финалда қайси жамоалар бир-бирига рўбарў келишини истайсиз?

- Фикримча, Франция ва Бразилия финалда учрашса керак. Чунки бу терма жамоалар жуда кучли футбол намойиш этмоқда. 

- Сизнингча гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси ким бўлди?

- Килиан Мбаппе. Кашфиёт футболчи ҳали кўрмадим. Олдинда ҳали баҳслар кўп. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика