RU

Последние новости

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  5 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  9 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  10 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  14 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...” Новости

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...”

Ўтган мавсум “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Сардор Қобулжонов жамоани тарк этди.
Унга мамлактимизнинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлди. 28 ёшли дарвозабон эса куни-кеча “Локомотив” лагерида пайдо бўлди. Шу муносабат билан ундан интервью олдик.

- Декабрь ойида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётган эдингиз. Лекин ҳозир сизни “Локомотив”да кўряпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳаммаси оддий. Фарғоналиклар билан тузган шартномам якунига етганди. Кейин уни узайтириш борасида, раҳбарият аниқ таклиф билан чиқмади. Бу пайтга келиб олдимда 3-4та вариант бор турганди.

- Юртимизда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо асосий ўринга чиққан бир пайтда, наҳотки “Нефтчи” сизни олиб қолиш таклифи билан чиқмаган бўлса?
- Ўтган ойда раҳбарият қабулида бўлиб, олдимда бошқа таклифлар борлигини айтгандим. Шунда клуб раиси бироз кутиб туришимни ва 5 январь куни аниқ жавоб айтишини билдирди. Ҳанузгача ҳеч ким менга кўнғироқ қилмади. Демак жамоага керак эмасман. Шундан сўнг “Локомотив” сафига бориб қўшилдим.

- Фарғоналиклар таркибида қолишга қандайдир умид бормиди ёки жамоангизни ўзгартиришни режлаштирганмидингиз?
- Йўқ, бу йил ҳам “Нефтчи”да ўйнашни истагандим. Чунки жамоа менга ёқади. Лекин футболчининг хаёти шундай. Буни тўғри тушуниш керак.

- “Нефтчи”да ўтказган бир йиллик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа. Албатта ўсишга эришдим. Бу борада нолимайман. \

- Водий дербиларида иштирок этиш ёқдими?
- Шубҳасиз! “Андижон” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда ҳақиқий кураш кечди. Мухлислар далдаси эса ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман.

- “Локомотив”ни танлашингизга кўпроқ нима туртки берди?
- Тошкент жамоаси бўлгани учун ҳам уйимга яқин эканлигини инобатга олдим. Қолаверса бу жамоа ОЧЛда иштирок этади. Нуфузли турнирда ҳар қандай футболчи иштирок этишни истайди. Шу жумладан мен ҳам.

- Жамоа билан шартнома туздингизми?
- Йўқ. Ҳозир “Локомотив” машғулотларида иштирок этаётган бўлсамда, бу жамоада қолдим дегани эмас. Ҳаммаси БААдаги йиғиндан сўнг ҳал бўлади.

- Янги жамоада Игнатий Нестеров билан рақобатлашишга тайёрмисиз?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда бундан қўрққанимда спортчи бўлмасдим. Қолаверса Вадим Абрамов ким кучлироқ бўлса ўшани майдонга туширади. Айни пайтда ҳамма клубда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд.

- Агарда БААдан қайтиб келингач, “Локо” мураббийлари ўзингизга бошқа жамоа топишингизни айтсачи?
- Биласизми мен бу борада таваккал қарор қилдим. Бунинг учун албатта хориж йиғинида астойдил ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика