RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  32 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Сардор Мирзаев: “Мухлислар ишончини оқлаймиз” Новости

Сардор Мирзаев: “Мухлислар ишончини оқлаймиз”

Биринчи даврани омадсиз ўтказган “Нефтчи” иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда.
Биз фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзоси Сардор Мирзаев билан суҳбатлашдик. Айтишимиз лозим, Сардор “Шўртан”га қарши сафардаги баҳсда ўз дубли билан “Нефтчи”га ғалаба келтирди. 

- Cардор, мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги ўйинлари ҳақида гапириб ўтсангиз.
- Чемпионатни ёмон бошлагандик дея олмайман. Ҳаммаси режа асосида кетаётганди. Бироқ ўз уйимизда “Металлург”га имкониятни бой бериб қўйганимиздан кейин бизни омад очиқчасига тарк этди. Шундан сўнг жамоамизни омадсизлик қуршаб олди. Қолаверса, “Пахтакор”га ҳам ютқаздик. Кетма-кет мағлубиятлар бизни тушкунликка тушириб қўйди. Шу тушкунликдан чиқиб кетишимиз қийин бўлди. Натижада турнир жадвалида ўзимизга мос бўлмаган поғонадан жой олдик.

- Биринчи даврадаги омадсизликнинг асл сабаби нима билан боғлиқ? Фақат тушкунликми ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 
- Бу ҳам қайсидир маънода сабаб, аммо ўша тушкунликка омадсизлик туфайли тушиб қолдик. Аслида айрим беллашувларда омад бизни тарк этмаганида бугун сиз билан бу мавзуда гаплашмаётган бўлардик. Ўйлашимча, биринчи даврада “Нефтчи”га омад кулиб боқмади. Айрим баҳсларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз сўзимга исбот бўла олади.

- Айнан қайси ўйинлардаги мағлубиятларни назарда тутяпсиз?
- Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Гарчи сафарда ўйнаётган бўлсак-да, биринчи голни биз ургандик, бироқ учрашув якунига қадар ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Натижада ғалаба мағлубиятга айланиб кетди. Шахсан менга мазкур мағлубият роса алам қилганди.

- Янги мураббийларнинг иш услубига кўникиш қандай кечмоқда?
- Ҳар қандай мураббийнинг ўз иш услуби бор. Табиийки, футболчилар бунга мослашишлари шарт. Бизда бошида озгина қийинчилик бўлди. Ҳар ҳолда кўп йиллар бир услубда тўп сурганмиз. Лекин бора-бора янги устозларимизнинг иш услубига ҳам кўникиб қолдик. Айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпмиз. Бу йиғин давомида Амет Мемет бошчилигидаги устозларимизнинг услубига янада мослашиб қоламиз, деб ўйлайман.

- Сардор, холис айтингчи, "Нефтчи" бу йил нечанчи ўринлар учун кураша олади?

- Ўйлашимча, иккинчи даврада ўйинмизни яхшилаб, ғалабаларимиз сонини оширсак, бемалол кучли олтиликдан жой оламиз.

- "Нефтчи" мухлисларига иккинчи давра олдидан нима дея оласиз?
- Ишқибозларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишда давом этамиз. Улардан бизни иккинчи даврада ҳам қўллаб-қувватлашларини сўраймиз. Насиб қилса, натижаларимиз яхшиланиб, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.

- Сардор, энди ўзингиз ҳақингизда гаплашсак. Сўнгги йилларда футболчи сифатида ўсишга эришмаганга ўхшайсиз. Шу фикрга қўшиласизми?
- Ҳа. Менинг асосий мақсадим – миллий терма жамоа сафида тўп суриш. Бунинг учун машғулотларда тинмай ишлаб, учрашувларда ўзимни кўрсатиб, кучли клубларнинг эътиборини қозонишим лозим. Шундагина нимагадир эриша оламан. Ҳали ёшман, ўзимни кўрсатишим учун вақт бор. Худо хоҳласа, бундан ҳам яхшироқ ўйнаб, савиямни ошираман, деган умиддаман.

- Жамоа алмаштириш вақти келмадимикан?
- Ҳозир бир нарса дейишим қийин. “Нефтчи” билан тузилган шартномам йил охирида ўз кучини йўқотади. Агар ўша вақтда “Нефтчи”дан устун клублардан таклиф бўлса, ўйлаб кўраман. Сабаби, миллий терма жамоада тўп суриш учун савиямни оширишим шарт.

- Нега ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этган тенгдошларингизнинг аксари ўсишдан тўхтаб қолди? Хусусан, сиз ҳам.
- Айтганимдек, савия ошиши учун футболчи кучли клублар сафида ўйнаши лозим. Мен бу гап билан “Нефтчи”ни кучсиз демоқчи эмасман. “Нефтчи”ни қандай клублигини айтмасам ҳам барча жуда яхши билади. Ҳамма айб ўзимда, қаердадир хатога йўл қўйган бўлсам керак. Аммо эътибор беринг, “Пахтакор”да ўйнаб келаётган Темурхўжа Абдухолиқов, Акбар Исматуллаев сезиларли даражада тажриба ортиришди. Нега? Сабаби, клуб ҳар мавсум халқаро мусобақаларда тўп суради. Бу табиийки, уларни янада яхшироқ савияга чиқишлари учун хизмат қилади.

- 2009 йил Мисрдаги жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоадошларингиз орасида фақатгина Ислом Тўхтахўжаев аввалги савиясини ушлаб қолди.

- Ислом дўстим, унинг ҳар бир ютуғини хурсандчилик билан қабул қиламан ва унга омад тилайман! Тўхтахўжаевнинг асосий ютуғи, уни миллий терма жамоага чақирилгани билан боғлиқ деб ўйлайман. Ўзига бўлган ишонч ортди, юқори савиядаги учрашувларда майдонга тушиб, тажрибасини ошириб бораверди. Мана натижаси.

Мазкур суҳбат қисқартирилган ҳолда ҳавола қилинди. 

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди. 
«ФутболЭкспресс» газетасидан олинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика