RU

Последние новости

10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  13 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  11 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  7 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  6 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  14 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  4 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим" Новости

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим"

Про-лиганинг 20-турида “Хоразм” клуби ўз майдонида “Арал Самали”ни мағлубиятга учратди (3:0).

Учрашувда мезбонлар сафида Сардор Матмуродов дублга эришиб, клуби ғалабасига ҳисса қўшди. Мазкур баҳсдан сўнг Матмуротов билан суҳбатлашиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ўйин борасида

- Ўйин қизиқарли ва курашларга бой ўтди”, - дея сўз бошлади Матмуродов. “Арал Самали” ҳам яхши жамоалардан бири. Умуман олганда, Про-лигада бирорта кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Амударё дербисида ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак эди. Шунга яраша ўйнадик ва якунда муваффақиятга эришдик.

“Хоразм”нинг жорий йилдаги иштироки тўғрисида

- Охирги ўйинларда жамоамиз яхши ўйнамоқда ва натижаларимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқдамиз. Ҳозирда ғалабаларимиз сонини кўпайтирган ҳолда, чемпионатни яхши тугатиб қўйишни режа қилганмиз. Ишқибозларимиз ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳам “Хоразм”нинг ғалабаларига ёрдам бермоқда.

Клубдаги келажаги ҳақида

“Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганим йўқ. Шу сабабли бу саволизга бирор тайинли гап айта олмайман.

Урган голлари хусусида

“Арал Самали”га киритган голларимда жамоадошларимнинг ҳиссалари катта бўлди. Улар менга вазият яратиб беришмаганида уларсиз голлар кирита олмасдим. Очиғи, урган голларимдан кўра, жамоамизнинг муҳим уч очкога эга бўлгани муҳим.

Хоразмда футбол эътибор борасида

- Вилоятимизда фтболга эътибор суст даражада эди. Раҳбарият энди эътибор беришни бошлади. Шуни айтишни истардимки, бизда миллионлар ўйинига кўпроқ эътибор қаратилса, биздан ҳам яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқади. Иқтидорли ўйинчилар етарлича, фақат бироз эътибор керак.

Футболга кириб келиши ҳақида

- Футболга кириб келишимга дадам раҳматли сабабчи бўлган. Ўрта таълим мактабнинг 5-синфида ўқиб юрган пайтларимда мени Урганч олимпия захиралари спорт коллежи қошидаги мактаб интернатига олиб борган. Биринчи мураббийим эса Умирбек Ёқубов бўлган. Шу инсон ҳам менинг футболни танлашимга кўмак берган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика